Microsoft компанияси 50 миллиондан зиёд Windows 10 фойдаланувчиларини огоҳлантирди

Microsoft компанияси 50 миллиондан зиёд Windows 10 фойдаланувчиларини огоҳлантирди

Windows 10 ҳамон муаммоли оперцион тизим бўлиб қолмоқда. Охирги пайтларда ушбу ОТ билан кўплаб муаммолар юзага келмоқда, устига устак, Microsoft'дагилар фойдаланувчиларга асосий хизматлар хавф остида эканлиги ҳақида бераётган маълумотлари ҳам нотўғри бўлиб чиқмоқда. Ҳозир ҳам компания мижозларини янги бир муаммодан огоҳлантирмоқда.

Ишончли манбалардан Windows Latest сайтининг хабар беришича, Microsoft компанияси миллионлаб Windows 10 фойдаланувчиларини энг сўнгги KB4501375 янгиланиши платформадаги Масофавий кириш боғланиш менежери ("RASMAN") нинг ишламай қолишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Бу эса жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс ўзининг Microsoft раҳбари сифатидаги энг катта хатосини тан олди

Энг асосий муаммо VPN билан юзага келади. RASMAN функцияси Windows 10'нинг интернетга боғланиши ва VPN'нинг тўғри ишлашини назорат қилувчи асосий фон функцияси ҳисобланади. Онлайн хавфсизликни таъминлаш ҳамда умумий интернет ва YouTube видео-ҳостингидаги блокланган контентларни очиш учун VPN'дан фойдаланиш оммалашиб бораётган бир пайтда юзага келган ушбу муаммо, табиийки, компьютерингиздан фойдаланишингизда ўз сўзини айтади.

Microsoft муаммо фақатгина Windows 10 1903 версиядаги PC'ларга таъсир қилишини маълум қилган. Ваҳоланки, бу версияни айни дамда 50 миллион фойдаланувчи ўз қурилмаларига ўрнатиб улгурган.

Ушбу хатолик қачон тўғриланиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилмаган.

ЎҚИНГ: Клавиатураларда янги тугмача пайдо бўлиши мумкин!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!