Microsoft компанияси Internet Explorer браузерининг эски талқинларини тугатади

Microsoft компанияси Internet Explorer браузерининг  эски талқинларини тугатади

Компания Internet Explorer дастурининг 8, 9 ва 10 версияларининг фаолиятини тугатишини маълум қилган. Энди Windows фойдаланувчилари халқаро ўргимчак тўридаги кузатув ва фаолиятларини компания диққат-эътиборида турган янги – Microsoft Edge браузери ёрдамида амалга оширишлари мумкин бўлади. 12 январдан бошлаб Windows 7, 8.1 ва 10 операцион тизимида Explorer браузерлари орасидан фақатгина  Internet Explorer 11 дастурини янгилаб бориш имкони мавжуд.

Сиз ҳам Windows 10 тизимида фаолият кўрсатаётган дунёдаги 200 миллион қурилма эгаларидан бири бўлсангиз, Microsoft Edge дастуридан фойдаланиш имкониятига эга бўласиз.

19 йиллик браузерлик тарихига эга дастур шу йилнинг март ойида фаолиятини якунлайди. Интернет браузер-кузатув дастурлари яратишда Google Chrome ва Mozilla Firefox каби самарали ва тезкор браузерларга ютқазиб қўйган компаниянинг янги – Edge лойиҳасининг инновацияларга бой бўлиши кутилмоқда.

Агар сизнинг қурилмангиз Windows XP операцион тизимида бўлса, унда Explorer 8 дастури, Виста тизимида Explorer 9 дастури,  Windows 8  операцион тизимида Explorer 10 дастури, Windows 8.1 ва RT 8.1 тизимларида Explorer 11 дастурлари ўрнатилган бўлади.

Microsoft’ дастурларининг янги талқини учун унинг саҳифасига ташриф буюринг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!