Microsoft компанияси Office 2021’ни тақдим этди

  •   DiMaX
  •  695
  •  20.02.2021 17:29

Microsoft компанияси Office 2021’ни тақдим этди

Microsoft компанияси офис иловалари тўпламининг янги талқини – Office 2021’ни тақдим этди. Бу ҳақда «The Verge» нашрига таяниб Xabar.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Энди Word, Excel ва PowerPoint битта иловада

Худди Office 2019 талқинида бўлгани каби, «коробка» талқини обуна бўлишни истамаганлар учун мўлжалланган. Янги пакетга муддатсиз лицензия бир марталик тўлов орқали қўлга киритилади.

Office 2021 икки шаклда чиқарилади: истеъмолчилар ҳамда корпоратив фойдаланувчилар (LTSC) учун узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи билан. Аммо LTSC муддати энди аввалгидек етти йил эмас, беш йил.

Office Professional Plus, Office Standard ва корпоратив мижозлар учун алоҳида иловалар нархлари 10 фоизга қимматлашган, фойдаланувчилар ва кичик бизнес учун Office 2021 нархи ўзгартирилмаган.

Windows ва macOS учун иловаларнинг янгиланган тўплами шу йилнинг иккинчи ярмида чиқади. Тўпламдан Word, Excel, PowerPoint ҳамда OneNote’нинг 32 ва 64 разрядли талқинлари ўрин олади.

 «Янги офис»нинг барча имкониятларини Microsoft ҳозирча очиқлаган эмас.

ЎҚИНГ: Талабага керак бўлган 9 бепул илова

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!