Microsoft кутилмаганда оммабоп ўйинлардан бирини буткул бепул қилди ва Xbox One учун ҳам тақдим этди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  531
  •  09.03.2019 16:40

Microsoft кутилмаганда оммабоп ўйинлардан бирини буткул бепул қилди ва Xbox One учун ҳам тақдим этди! (+видео)

Microsoft корпорацияси Crackdown 3 ўйинини Xbox One ва компьютерлар учун 15 февралда тақдим этганди. Куни кеча ушбу ўйин ижодкорлари унга яқинда жорий этиладиган янгиликлар ҳақида видеода сўзлаб беришди.

ЎҚИНГ: Crackdown 3 ўйини: барчасини вайрон қил!

Шу билан бирга, Microsoft дастурчилари унинг олдинги қисми – Crackdown 2 ўйини энди бепул эканлигини ҳам хабар қилишган. Мана, бу ҳақдаги видеони (инглизчада) томоша қилишингиз мумкин:

Афтидан, бу акция вақтинчалик характерга эга эмас ва Crackdown 2 энди чекловларсиз, тўлиқ бепул бўлди. Бундан ташқари, мазкур ўйинни энди Xbox One консолларида ҳам ўйнаш мумкин.

Дарвоқе, янги тақдим этилган Crackdown 3 лойиҳасига дастурчилар беш йилдан ошиқ вақт сарфлаб, мустаҳкам ҳимоялашган, аммо...

ЎҚИНГ: Microsoft’нинг эксклюзив маҳсулоти ҳимоясини хакерлар беш кундаёқ бузишди – энди уни бепул кўчириб олиш мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.