Microsoft Lumia 950: кўз пардасини сканерловчи чўнтакдаги компьютер

Microsoft Lumia 950: кўз пардасини сканерловчи чўнтакдаги компьютер

Microsoft компаниясининг узоқ кутилган Lumia 950 смартфони ва ниҳоят қўлга тегди. Смартфон Windows 10 операцион тизимида ишлайди. Continuum технологияси мавжуд. Шунингдек, Quad HD экран, симсиз зарядлаш имконияти, кўз рангдор пардасини сканерлаш, ZEISS оптикали ёрқин камера ва бошқа кўплаб функцияларга эга.

Операцион тизими: Windows 10
Процессори: 6 ядроли Qualcomm Snapdragon 808
Хотираси: 32 ГБайт сиғимга эга, тезкор хотираси 3 ГБайт, 200 ГБайтгача карта жойлаш мумкин.
Экрани: ClearBlack OLED, 5,2”, экран сиғими 2560×1440, Gorilla Glass 3 ойнали.
Камераси: ZEISS 20 20 мегапиксел автофокуслагич билан, овоз ёзиш учун 4 микрофони бор, уч карра чақнайди.
Олд камераси: 5 мегапикселли, кенг бурчакли Full HD
Симсиз уланиш каналлари: Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac, Bluetooth 4.0, NFC, Wi-Fi Direct
Аккумулятор сиғими: 3000 мА·соат
Ўлчами: 145 x 73,2 x 8,2 мм.
Вазни: 150 грамм.

Microsoft Lumia 950 смартфонининг талай қизиқарли жиҳатлари бўлиб, уларнинг ҳар бирига тўхталиб ўтирмасдан асосий функциялари ҳақида ҳикоя қиламиз.

 Қулай ва кирчимол корпус

Lumia 950 корпуси оқ ва қора рангли ҳаммабоп кирчимол поликарбонатдан ишланган. Бармоқ изи қолдирмайдиган жўн материал, шиша ва металл сингари жилокор эмас, аммо қопқоғини янгисига осонгина алмаштирилади.

Орқа қопқоғини олиб қўйса бўлади – тирналиб қолса янгисига алмаштириш мумкин. Аккумулятор кучсизланса, қўшимчаси ўрнатилади. SIM-картани алмаштиришга ёрдамчи маҳкамлагичлар зарур эмас.

Энг зўр хусусияти симсиз зарядлай олиш имкониятидир. Металл смартфонларни симсиз зарядлаб бўлмайди, Lumia 950ни эса марҳамат. Махсус панель корпус сиртида жойлашган, Qi стандартли ҳар қандай аксессуар мос келади.

Ёрқин экран

Lumia 950 смартфонида AMOLED матрица қўлланади. 2560х1440 пиксел бу ўрта синфдаги кўплаб замонавий телевизорларнинг экран сиғимидан ҳам каттароқ деганидир. Нуқталар зичлиги 564 ppi рекорд даражада бўлиб, бу борада Lumia 950 етакчилар сафида.

Экраннинг рангини созлаш мумкин, бунинг учун “Lumia ранг профили” опциясидан фойдаланилади.

Қанча муддат ишлайди?

Узоқ ишлайди, чунки аккумулятор сиғими 3000 мА·соат, AMOLED экрани ва Qualcomm Snapdragon 808 процессори тежамкор. Батареянинг кушандаси ижтимоий тармоқлар, почта, камера ва қўнғироқлардан кўп фойдаланилса бир суткага етади. Бу замонавий флагманлар учун етарли муддат.

Энг юқори ёрқинликда видео томоша қилсангиз смартфон 9 соат “чидаб беради”, мусиқа эшитиш учун бу кўрсаткич 67 соат, ўйин учун 4-5 соатга тенг.

ZEISS оптикаси тавсифи

Lumia смартфонларининг камераси ҳамиша зўр бўлган, чунки унда немис оптика концернининг ZEISS ойналари ишлатилади.

Lumia тасвирни оптик барқарорлаштирувчи камерага эга дунёда биринчи смартфондир. Шунингдек, экран сиғимини (resolution) сақлаган ҳолда катта-кичиклаштириш бўйича ҳам биринчи. Видеога олишда овоз ёзувчи тўрт микрофони бор, бу жиҳатдан ҳам етакчи.

20 мегапикселли камера 6 линзага эга. Тасвирдаги деталлар аниқлигини йўқотмасдан икки баробар катталаштириш мумкин. Видеога ёзишда эса 4 марта катталаштириб олса бўлади.

Камера иловасида экспозицияни созлаш, рангларни мувозанатлаш ва бошқа кўплаб имкониятлар бор. Чақнаш кучи зиёдлигидан тунда ҳам ёрқин тасвирни муҳрлаш мумкин.

Microsoft Lumia 950 олган фотосуратлар:

Смартфонда Windows 10 операцион тизими

Windows 10 универсал тизими Windows Phone ўрнига келиб, смартфонни тўлақонли компьютерга айлантириб қўйди. Энди смартфонга клавиатура, “сичқон” ва монитор уласа бўлади. Дарҳақиқат, Microsoft бу йўналишда катта қадам қўйди. Смартфоннинг ушбу функцияси Continuum деб аталади. Қўшимча аксессуарлар уланган ҳолида ҳам қўнғироқ ва хабарлашув хизматида фойдалана оласиз.

Операцион тизим ишлаши тезлашган, дизайн янгича. Созлаш ойнаси бўлимларга гуруҳланган.

Билдиришлар маркази ҳам ўзгарган, бунда 16 тез очиш ёрлиғи бор. Microsoft Edge янги браузери содда ва тезкор. Ҳарфдан ҳарфга сакраш учун клавиатурада махсус тачпад жойлашган.

Жосуслар смартфоними?

Lumia 950 ва 950 XL кўз рангдор пардасини сканерловчи биринчи смартфондир. Бармоқни сканерлаш ўтмишда қолиб кетдими? Балки гап бошқа ёқдадир. Уйқуда ётганингизда кимдир смартфонингизга кириш учун бармоғингиздан фойдаланиши мумкин, аммо кўз пардасини сканерловчи смартфонда бундай ўйин кетмайди.

Сканер қоронғуликда ҳам аъло даражада ишлайди. Борингки, эгасини “танимай” қолганда ҳам пин-кодни киритиш имкони сақланиб қолган.

Биометрик идентификация функцияси, ҳозирча, смартфонга киришда текширув билан чекланади, аммо смартфон эгасини барча сайт ва иловаларга киришида олдиндан “таниб ўтказиш” функциясини келажакда ишлаб чиқиш режалаштирилган. Паролдан тамоман воз кечиш – келгусидаги мақсад.

Хулоса

Microsoft Lumia 950 смартфон тўғрисидаги тасаввурни ўзгартириб юборувчи фахрий русумдир. Continuum функциясининг ўзи янги дунёга қадам. Икки йил олдин смартфонга монитор ва клавиатура улаш ҳақида хаёлингизга келтирган эдингизми?

Кўзни сканерлаш функцияси хавфсизлигимизни янада яхши таъминлайдиган бўлди. Қолган хусусиятлари, жумладан, кучли камера, экран сиғимининг рекорд даражаси, улкан хотира ҳажми, овозли навигация, иккита SIM-карта жойлашуви, симсиз зарядлаш имконияти смартфонни дунёда етакчилар сафига қўшади.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

www.olx.uz $500 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!