Microsoft ниҳоят MWC кўргазмасида қатнашиб, инқилобий гаджетини кўрсатмоқчи!

  •   DiMaX
  •  464
  •  17.01.2019 18:29

Microsoft ниҳоят MWC кўргазмасида қатнашиб, инқилобий гаджетини кўрсатмоқчи!

Жорий йилнинг февралида Барселонада йиллик Mobile World Congress тадбири бўлиб ўтишини биласиз. Microsoft компанияси ҳам унда қатнашиб, HoloLens 2 – тўлдирилган борлиқ гарнитурасининг иккинчи авлодини тақдим этиши кутилаётир.

ЎҚИНГ: Microsoft Хитойда Apple раҳбари Тим Кукни мот қилди

MWC 2019 доирасида 24 февраль куни Microsoft ҳам тадбир уюштиради. Унда компания бош директори Сатья Наделла, вице-президент Жулия Уайт ҳамда дастурчи Алекс Кипман иштирок этишади.

Айтиш керакки, Windows Phone лойиҳасини ёпганидан сўнг Microsoft йиллик MWC кўргазмаларида қатнашмай келаётган эди. HoloLens лойиҳаси бир неча йилдан бери такомиллаштирилиб келаётганига қараганда, бу йил инқилобий бирор нима кутсак арзийди.

Ҳозиргача маълум бўлгани шуки, HoloLens 2 тўлдирилган реаллик гарнитураси сўнгги авлод Kinect сенсорига, «сунъий онг» чипига, Intel ўрнига Snapdragon 850 процессорига эга. Шунингдек, бу гаджет Azure «булутли» тизимлари билан ишлашини кутиш мумкин. Чунки Жулия Уайт компаниянинг айнан «булутли» технологиялар йўналишини бошқаради.

ЎҚИНГ: Сунъий онг: Microsoft’нинг уйқусини қочирган чиплар