Microsoft ниҳоят қўш экранли Surface Duo смартфонини намойиш этди

  •   DiMaX
  •  650
  •  12.08.2020 17:47

Microsoft ниҳоят қўш экранли Surface Duo смартфонини намойиш этди

Қайишқоқ экранли буклама смартфонлар анча қиммат туришини тушунса бўлади, лекин Microsoft’нинг янги маҳсулоти улардан фарқли. Surface Duo номли бу смартфон эгилувчан эмас, балки оддий иккита экранли бўлса ҳам, нархи букламафонлардан қолишмайди.

ЎҚИНГ: Видео: Microsoft ўзининг илк Android-смартфонини ишлатиб кўрсатди!

Microsoft Surface Duo ҳар бирининг диагонали 5,6 дюймлик иккита экранга эга. Очиилганида биргаликда 8,1 дюймлик бўлувчи бу дисплейни компания PixelSense Fusion деб атамоқда. Ҳар бир дисплейнинг тасвир аниқлиги 1800х1350 пикселлик, биргаликда улар 2700х1800 пикселлик бўлади. Корпуснинг қалинлиги очиқ ҳолатида 4,8 миллиметр бўлса, ёпилганида 9,6 миллиметрга тенг.

Смартфоннинг техник таъминоти асосида нисбатан эски Snapdragon 855 процессори ётади. Surface Duo тезкор/доимий хотираси тегишлича 6 ва 256 гигабайтлик ҳажмга эга.

ЎҚИНГ: Аллақачон «жанозаси ўқилган» Windows 7 тизимини Microsoft иккинчи марта бепул янгилаяпти!

Гаджетнинг аккумулятори ҳам мақтагудек эмас – ток сиғими 3566 мА/соатлик бўлиб, 18 ваттлик технология асосида тезкор қувват олади. Камераси атиги 11 мегапикселлик, тағин унга оптик барқарорлаштириш тизими ҳам татбиқ этилмаган. Камчиликларидан яна стереодинамик, NFC чипи ва 5G-модули йўқлигини айтиб ўтиш ўринли.

Microsoft мазкур смартфонининг Windows Virtual Desktop ёрдамида Windows 10’га улана олишига урғу берган. Surface Duo оммабоп «яшил роботчали» операцион тизимда ишлайди, гарчи талқини айтилмаётган эса-да, унинг Android 10 экани кўриниб турибди. Эслатиб ўтамиз, бу – Microsoft корпорацияси 2016 йили Nokia мобил бизнесини сотиб олганидан буён чиқарган биринчи Android-смартфондир.

Surface Duo смартфони 10 сентябрдан 1400 долларлик нарх билан сотувга чиқади.

ЎҚИНГ: Android-смартфонлар учун Microsoft антивируси тақдим этилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.