Microsoft’нинг кутилмаган қарори: у Windows 8 тизимини муддатидан аввал «ўлдиряпти»!

  •   DiMaX
  •  522
  •  20.04.2019 16:30

Microsoft’нинг кутилмаган қарори: у Windows 8 тизимини муддатидан аввал «ўлдиряпти»!

Windows 8 операцион тизим талқинини 2023 йилнинг 1 июлигача қўллаб-қувватлаб боришни ваъда қилган Microsoft негадир ўз қарорини ўзгартирди. Компания буни ўз расмий сайти орқали бугун – 2019 йилнинг 20 апрелида расман эълон қилди.

ЎҚИНГ: Microsoft қарор қилади: Windows 8 учун янги илова қабул қилинмайди

Хабарга кўра, Windows 8 операцион тизимини янгилаши ҳамда унда ишловчи иловаларнинг қўллаб-қувватланиши шу йилнинг 1 июлиданоқ тўхтатилади. Компания бунинг сабабини изоҳламаган, шунингдек, мазкур тизимга хизмат кўрсатиш муддати қисқараётганини бошида айтмаган ҳам. Буни дастлаб тажрибали фойдаланувчилар пайқаб қолишган, улар бу ҳақда интернетда турли форувларда ёза бошлашгач, Microsoft расман эълон қилган.

Лекин унинг битта кейинги авлоди – Windows 8.1 операцион тизимга эга компьютерлар ва ноутбуклар эса то 2023 йилнинг 1 июль санасига қадар Microsoft Store орқали иловалар янгиланишларини олиб туришлари мумкин. Агарда кейинроқ унинг ҳам муддатини қисқартиришмаса, албатта...

Microsoft эски талқиндаги операцион тизимларга хизмат кўрсатишни тўхтатиб, фойдаланувчиларни янги – Windows 10 тизимига ўтказишни режалаштирган.

ЎҚИНГ: Windows 10 May 2019 Update тақдим этилди: янгиланишларни энди ўзингиз бошқара оласиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!