Microsoft олти йил кутилган Windows 11 тизимини тақдим этди (+видео)

  •   DiMaX
  •  627
  •  25.06.2021 11:04

Microsoft олти йил кутилган Windows 11 тизимини тақдим этди (+видео)

Кутилганидек, 24 июнь куни Microsoft ўзининг янги – Windows 11 операцион тизими тақдимотини ўтказди. Бунгача эса биз унинг видеосини, обойларини ва уларни юклаб олиш ҳаволасини эълон қилганмиз. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Windows 11’ни ҳозирданоқ компьютер ёки ноутбукка ўрната оласиз! (ISO-образ ҳаволаси)

Windows 11 интерфейси сезиларли ўзгаришларга учраган. «Пуск» менюси чапдан марказга кўчирилган. Янги операцион тизимга ярим шаффофлик қайтган.

Шу билан бирга, аввалдан ўрнатилган иловалар, масалан, One Drive ва Edge браузерига ҳам ўзгаришлар киритилган.

Янги Windows тизимида сенсорли экранлар билан ишлаш имкониятига алоҳида эътибор қаратилган.

Энг катта янгилик эса операцион тизимда Android иловаларнинг тўғридан-тўғри ишлаши бўлган.

Фойдаланувчилар Windows 11 янгиланишларини яқин ойларда олишлари айтилди.

Дарвоқе, лицензиясиз Windows ҳамда Office ишлатган аёл 3600 евро жарима ва 6 ойлик қамоққа ҳукм этилганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Windows 10 «дафн этиладиган» аниқ кунни Microsoft расман айтди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.