Microsoft ўз хатосини тан олиб, Windows 10 янгиланишини тўхтатди

  •   DiMaX
  •  349
  •  06.10.2018 16:28

Microsoft ўз хатосини тан олиб, Windows 10 янгиланишини тўхтатди

Оммабоп Windows 10 операцион тизими учун навбатдаги йирик янгиланишни эълон қилган Microsoft корпорацияси қийин аҳволга тушиб қолди. Фойдаланувчилар ушбу апдейт туфайли жиддий муаммолар юзага келганини айтишган.

ЎҚИНГ: Windows 10 янгиланди, аммо уни ўрнатманг – файлларингизни ўчириб юборади!

Буларнинг натижасида Microsoft жамланма рақами 1809 бўлган Windows 10 October Update апдейтининг тарқатилишини тўхтатишга мажбур бўлди. 

Бу ҳақдаги Microsoft баёнотида, жумладан, шундай дейилади:

«Биз ўз мижозларимиз учун Windows 10 October 2018 Update (1809-версия) тарқатилишини тўхтатдик. Чунки янгиланишдан сўнг фойдаланувчиларнинг айрим файллари йўқолиб қолаётганлиги ҳақидаги ҳисоботларни ўрганмоқдамиз».

Демак, Microsoft ўз операцион тизимининг навбатдаги янгиланишини чиқаришини кутишга тўғри келади.

ЎҚИНГ: Windows 10 операцион тизимининг барча билиши лозим бўлган клавиатура комбинациялари