Microsoft ўзининг Surface Go планшети рекламасида Apple iPad’ни масхара қилди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  480
  •  05.12.2018 15:07

Microsoft ўзининг Surface Go планшети рекламасида Apple iPad’ни масхара қилди! (+видео)

Купертинолик гигант iPad Pro моделларини оддий планшет эмас, балки тўлақонли компьютер, деб ҳисоблайди. Аммо бунга бошқалар қўшилмайди, жумладан – Microsoft корпорацияси ҳам.

ЎҚИНГ: Илк iPhone'ни рақиблар қандай майна қилгани ва йўқликка равона бўлишгани ҳақида

Microsoft ўзининг Surface Go планшети учун 30 сониялик видеореклама тайёрлади ва унда Apple’нинг шундай гаджети устидан очиқчасига кулди. Лавҳа қаҳрамони – 10 яшар қизча бувисидан ўзига iPad олиб бермасликни сўрайди. Қизчанинг сўзларига кўра, «олти яшарлигида iPad яхши эди, энди эса унга ҳақиқий компьютер керак». Табиийки, бу ерда «ҳақиқий компьютер» деганда енгиллаштирилган Windows 10 Home S тизимида ишловчи Surface Go планшети назарда тутилган.

Қизиғи шундаки, Microsoft рекламада шунчаки Apple планшетига шама қилиб ҳам қўймасдан, iPad номини аниқ айтган. Тўғри, авваллари Huawei ва Samsung ҳам купертинолик рақиб устидан кулишган, аммо бу даражада эмас...

Бу каби антирекламаларга қарамасдан, Apple планшетлари ва бошқа маҳсулотлари ҳамиша ўз харидорини топиб келаётир. Жумладан, Terashop.uz интернет-дўконимизда Apple iPad mini 4 Wi-Fi моделини 3 020 000 сўмга сотиб олиш, iPad 6 4G 2018 32GB қурилмасини эса 3 599 000 сўмга харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Навбатдаги iPhone ва iPad’лар муҳим технологияни Galaxy S10’дан ўзлаштиради

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.