Microsoft патентлаштирган «марҳумларни тирилтириш» технологияси нимаси билан хавфли?

  •   DiMaX
  •  1052
  •  11.12.2020 10:58

Microsoft патентлаштирган «марҳумларни тирилтириш» технологияси нимаси билан хавфли?

Яқинда олинган техник патентларни кузатиб, журналистлар Microsoft’нинг антиқа ғоясига дуч келишган. Унда тавсифланган технология реал инсонлар ва уларнинг биологик маълумотлари ҳақидаги ахборотлар асосида ишлайди ва кишининг «рақамли нусхаси»ни яратишни кўзда тутади.

ЎҚИНГ: Янги технология қадимий пирамида остидан «нариги дунёга йўл» топди!

Янги патент бир қарашда хавфсиз туюлади – у расман «Аниқ инсоннинг субатлашувчи чат-ботини яратиш» деб номланган. Лекин бу ерда гап шундай шахслантирилган чат-ботлар ҳақида кетяптики, уларга аниқ бир кишининг шахсий маълумотлари (унинг сурати, овози, ижтимоий тармоқлардаги ҳаракатлари ва ҳоказо) юкланади. Кейин эса тизим шу инсоннинг хулқи, сўзлашув оҳанги, фикрлаш услуби кабиларга максимал даражада тақлид қила олади. Айтиш мумкинки, интернетда (ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар...) сиз билан ўша одамнинг ўзи эмас, балки унинг номидан рақамли нусхаси – чат-бот мулоқот қилиши мумкин ва буни фарқлай олмайсиз.

Шубҳа йўқки, қиши шахсининг бу қадар аниқ дигитал нусхасини яратиш – сунъий онг тараққиётининг янги босқичидир. Бироқ бунинг оқибатлари турлича бўлиши билан бирга, хавотирли ҳам. Input нашрининг таъкидлашича, бу технологияни қўллаб, аллақачон оламдан ўтган кишиларнинг мулоқот тарзини буткул такрорлай олувчи овозли чат-ботлар яратиш мумкин бўлади.

Гарчи технологиянинг ривожи бу қадар хавотирли даражага етиб бормаса ва Microsoft фақат ҳозирда яшаётган инсонларнинг виртуал нусхасини яратишни кўзда тутса ҳам, барибир у муаммолар келтириб чиқариши мумкин, деб ёзади нашр. Масалан, бундай чат-ботлар орқали кибержиноятларни амалга ошириш осонлашади.

Келажакда фирибгарлар мазкур технологияларни қўлга киритиб олиб, оддий кишииларни алдашда чат-ботлардан фойдаланишлари ҳеч гап бўлмай қолиши мумкин. Ўшанда киберфирибгарлик даври келиши, кишиларнинг маблағлари ҳамда шахсга оид маълумотларини эгаллаб олиш юқори босқичга чиқиши эҳтимоли юқори.

ЎҚИНГ: ИИВ ва UZCARD огоҳлантиради: фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.