Microsoft раҳбари масофадан ишлашнинг салбий оқибатларини айтди

  •   DiMaX
  •  607
  •  19.05.2020 12:02

Microsoft раҳбари масофадан ишлашнинг салбий оқибатларини айтди

Ҳозирда коронавирус пандемияси туфайли дунё бўйича кўпчилик масофадан ишлашга ўтгани сир эмас. Лекин бунинг бевосита ходимнинг ўзи учун ҳам зарарлари бор, деяпти Microsoft корпорацияси раҳбари Сатья Наделла.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан!

Наделла фикрига кўра, гарчи иш самарадорлиги кўрсаткичлари сақланиб қолса-да, масофадан ишлаш ўзига яраша салбий таъсирларга ҳам эга. Доимий тарзда масофадан ишлаш кишиларнинг ижтимоий муносабатларига, шунингдек, ходимларнинг руҳий соғломлигига зарар етказади.

«Куйиб кетиш қандай кўринишга эга? Руҳий саломатликнинг қиёфаси қанақа? Бу алоқа ва жамиятнинг яратилиши қандай кўринишда ўзи? Эҳтимол, ҳаммамиз масофадан ишлаш билан биз, ўзимиз яратган ижтимоий капиталнинг бир қисмини куйдириб юбораётгандирмиз. Қандай қилиб бунинг олдини олиш мумкин?» – дейди Сатья Наделла.

Шу билан бирга, Microsoft раҳбари мажлисга бораётиб йўл-йўлакай кишилар билан суҳбат қуришларни, ҳамкасбларига бир неча дақиқа бўлса ҳам жонли мурожаат этиш имкониятини соғинганини айтган.

Айтиш керакки, Microsoft асосчиси Билл Гейтс 2000 йилнинг 13 январида унинг бош директорлигидан кетган ва ўрнини Стив Балмер эгаллаган. Балмер компанияни 14 йил давомида бошқаргач, 2014 йилда ушбу лавозимга Сатья Наделла тайинланган.

ЎҚИНГ: IT гигантларни бошқараётган 10 та ҳинд