Microsoft Research тасвирни “таниш” алгоритми устида ишламоқда

Microsoft Research тасвирни “таниш” алгоритми устида ишламоқда

Microsoft Research тадқиқотчилар бўлинмаси сунъий идрок (интеллект) устида жиддий шуғулланяпти. Мутахассислар инсон тасвирини таҳлил қилиш асосида кайфиятини ва ёшини аниқлаш,  эгизакларни топиш, соқолига баҳо бериш технологиясини яратган. Компания бу билан чекланиб қолмасдан янги изланишга қўл урди.

Ҳозирда компания тасвирдаги объектларни “таниш” технологияси устида ишламоқда. Тизим тасвирни баҳолай олади, саҳнадаги вазият мазмунини “тушунади” ва инсон сингари мантиқли таъриф-тавсиф бера олади.

Камера билан жиҳозланган бу тизим иловаси велосипедга ўрнатилганда объектларни йўл-йўлакай қайд қилиб кетади. Йўлдаги вазиятни таҳлил этишда олди ва орқаси, ўнги ва чапидаги ҳодисаларга асосланади.

Бундай тизимнинг имконияти чексиздир. Компьютер расмни “таниш” функциясидан исталган соҳада – тиббиётдан тортиб автопилотли автомобиллар ва дронларда ҳам фойдаланиш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!