Microsoft: «Шу учта давлат хакерлари АҚШ сайловларига аралашган!»

  •   DiMaX
  •  838
  •  11.09.2020 15:45

Microsoft: «Шу учта давлат хакерлари АҚШ сайловларига аралашган!»

АҚШнинг Microsoft компанияси Россия, Хитой ва Эрон хакерлари президент Дональд Трамп ва унинг демократ рақиби Жо Байденнинг сайловолди штабига ҳужум қилганини хабар бермоқда. Компания маълумотларига кўра, АҚШ Махсус прокурор Роберт Мюллернинг 2016 йилги сайловларга аралашиш тўғрисидаги ҳисоботида пайдо бўлган рус гуруҳи фаолият юритмоқда, деб ёзади Sof.uz.

ЎҚИНГ: Миллий хавфсизлик агентлиги вакили АҚШнинг тўртта мамлакат хакерларидан қўрқишини айтди, булар...

«Сўнгги ҳафталарда Microsoft яқинлашиб келаётган президент сайловларида иштирок этаётган одамлар ва ташкилотларга қарши киберҳужумларни, шу жумладан Трамп ва Байден штаб-квартираси билан боғлиқ одамларга қилинган муваффақиятсиз ҳужумларни аниқлади», – деди фойдаланувчи хавфсизлиги бўйича Microsoft вице-президенти Том Бурт блогдаги постида.

Корпорация Россиядан «Стронций» номли гуруҳ фаолият юритганини даъво қилмоқда. Айтишларича, у 200 дан ортиқ ташкилотга, шу жумладан номзодлар штаб-квартираси, нодавлат ташкилотлар, партиялар ва сиёсий маслаҳатчиларга ҳужум қилди. ХХРдан жаноб Байденнинг штаб-квартираси билан боғлиқ таниқли одамларга ҳужум қилган «Цирконий» гуруҳи ҳаракат қилган. Эроннинг «Фосфор» гуруҳи Трампнинг штаб-квартираси билан боғлиқ шахсий ҳисоб рақамларига ҳужум қилгани айтилмоқда.

10 сентябрь куни АҚШ Молия вазирлиги уч россиялик ва битта украиналикка қарши санкциялар жорий этди. Улар Америка сайловларига аралашишда иштирок этгани айтилмоқда. Америка ҳукумати Россия томони АҚШ президентлигига номзодларга таъсир ўтказмоқчи бўлган, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Microsoft Россияни бўлажак АҚШ сайловларига аралашишда айблаган эди. Корпорация фикрига кўра, Россия ҳукумати билан алоқадор бўлган хакерлар Америка сиёсатчилари учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сохта сайтларни яратганлар.

ЎҚИНГ: Путин Трампга совға қилган ЖЧ–2018 тўпининг ичидан қандай чип топишди?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!