Microsoft сиёсий сабаб билан Windows 7 фойдаланувчиларига бир қулайлик тақдим этди

  •   DiMaX
  •  1164
  •  23.09.2019 12:50

Microsoft сиёсий сабаб билан Windows 7 фойдаланувчиларига бир қулайлик тақдим этди

Аксарият фойдаланувчиларнинг эски талқиндаги Windows операцион тизимида қолаётгани Microsoft корпорациясига ёқмаяпти. Компания ҳатто кишиларни янги Windows’га ўтишга мажбурлашнинг антиқа йўлини қўллашга ўтган.

ЎҚИНГ: Windows 7 ҳамда Windows XP’да жиддий хавф бор – тезда янгилаб олинг!

Microsoft аввалроқ Windows 7 операцион тизимини қўллаб-қувватлашни 2020 йил 14 январгача тугатиш ҳамда унинг учун пулли янгиланишни жорий этиш режасини эълон қилганди. Бироқ корпорация энди қарорини ўзгартирди – у мазкур тизим фойдаланувчилари учун бепул тарзда хавфсизлик янгиланишларини тақдим этаверадиган бўлди.

Бунга сабаб эса 2020 йилнинг 3 ноябрига белгиланган АҚШ президенти сайлови бўлиб чиқди. Ўша куни, агарда Дональд Трамп иккинчи муддатга сайланмаса, мамлакатнинг 46-президенти сайланади.

Аниқланишича, мамлакатда сайловларни ўтказиш билан шуғулланувчи кўплаб ташкилотлар ҳалиям Windows 7 ва ҳатто ундан ҳам аввалги талқинлардаги операцион тизимлардан фойдаланишар экан. Сайловларда хакерларнинг аралашувига йўл қўймаслик мақсадида Microsoft ушбу тизимни бепул қўллаб-қувватлашда давом этмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг элликта штатидаги сайловга Россия хакерлари аралашганлиги ҳақида хабар эълон қилганмиз. Шунингдек, Миллий хавфсизлик агентлиги вакили АҚШнинг тўртта мамлакат хакерларидан қўрқишини ҳам айтган.

ЎҚИНГ: Windows 10’га қарши Windows 7: қай бири хавфсизроқ?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!