Microsoft Skype’нинг Лондондаги офисини ёпади, 400 ходим ишдан бўшатилади

Microsoft Skype’нинг Лондондаги офисини ёпади, 400 ходим ишдан бўшатилади

The Verge нашрининг хабар беришича, Microsoft компанияси тез орада Skype’нинг Лондон шаҳридаги офисини ёпиб, 400 нафарга яқин ишчиларни бўшатади. Компаниянинг Financial Times нашрига берган маълумотига кўра, Microsoft жаҳон бўйлаб баъзи муҳандислик иш ўринларини умумлаштириш мақсадида шундай қарорга келган.

Skype мессенжери айни вақтда дунёнинг бир қатор шаҳарларидан, жумладан, Редмонд, Пало Альто, Ванкувер, шунингдек Европадаги бир нечта офислардан бошқарилади. Шахсини ошкор қилмаган собиқ Skype ходимининг айтишича, АҚШ компанияси Skype ходимларини ишдан бўшатиш ва янги ходимларни ёллаш орқали орқали мессенжер устидан назоратни янада кучайтириш мақсадида.

Skype шу кунгача дунёдаги энг кенг оммалашган овозли чатлардан бири эди, аммо айни вақтда бошқа рақобатчилар (Whatsapp, Facebook Messenger) томонидан аналогдаги хизматларнинг таклиф этилиши, мессенжерга бўлган талабнинг сусайишига олиб келмоқда. Балки мессенжерга қарашли энг йирик офисларнинг ёпилиши ҳам шу сабабга боғлиқ бўлиши мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.