Microsoft смартфондан суратларни Windows 10’га тезкор кўчирувчи илова тақдим этди

  •   DiMaX
  •  196
  •  16.02.2018 10:36

Microsoft смартфондан суратларни Windows 10’га тезкор кўчирувчи илова тақдим этди

Windows 10 Mobile платформасининг умри тугаганлигини тан олган Microsoft компанияси энди смартфонлар учун иловалар ишлаб чиқаётганидан хабарингиз бор. Корпорация бунда иловаларнинг компьютерлар учун ишлаб чиқилаётган Windows операцион тизими билан имкон қадар интеграциясини ҳам назарда тутади.

ЎҚИНГ: Microsoft’нинг янги иловаси смартфонингиз блокировка экранига қўшимча имкониятлар бахш этади

Microsoft корпорациясининг Photos Companion деб аталган янги дастури iOS ҳамда Android тизимли смартфонлардаги фотосуратларни Windows 10 тизимида ишловчи компьютерга тезкорлик билан ва осон кўчириш имконини беради.

Бунинг учун, смартфонни ҳам компьютер уланиб турган Wi-Fi тармоғига улаш керак бўлади. Сўнг компьютернинг «Фотосуратлар» («Фотографии») дастуридаги QR-кодни смартфондаги Photos Companion иловаси ёрдамида сканерлайсиз. Кейин эса смартфондаги кўчирилиши керак бўлган суратларни танлаб, «Тайёр» («Done») тугмачасини босасиз. Расмлар тезда компьютерингизга нусхалаб ўтказилади.

ЎҚИНГ: Ҳар қандай Android-смартфонни энди Windows 10’га айлантира оласиз!

Компьютерингизнинг «Фотосуратлар» дастурида QR-код кўрсатилиши учун, экраннинг юқори ўнг бурчагидаги «Импорт» тугмачасини босиш ва «Wi-Fi тармоғи орқали мобил қурилмадан» («С мобильного устройства по сети Wi-Fi») бандини танлаш лозим. Агарда рўйхатда бундай банд йўқ бўлса, у ҳолда дастурнинг параметрларини охиригача варақлаб бориб, «Функцияларнинг дастлабки версияларини кўрсатиш» («Показать предварительные версии функций») бандини фаол ҳолатга келтириб қўйинг. Сўнг «Фотосуратлар» дастурини битта ўчириб, қайтадан очсангиз, «Импорт» менюсида «Wi-Fi тармоғи орқали мобил қурилмадан» банди яна кўриниб қолади.

Айтиш керакки, Photos Companion иловаси – тажрибавий сервислар билан шуғулланувчи Microsoft Garage жамоасининг маҳсулотидир. Компаниядан таъкидлашларича, мазкур илова, айниқса, талабаларга жуда қўл келади – смартфонидаги фотосуратларни ўқув компьютерларига ўтказиш қулайлашади.

Photos Companion иловасини ўрнатиб олиш учун Apple мобил қурилмалари эгалари мана бу ҳавола ёрдамида iTunes’га, «яшил роботчали» смартфон соҳиблари эса мана бу ҳавола орқали Google Play каталогига ўтишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Microsoft Edge браузерини энди iOS ва Android-қурилмаларга бемалол ўрнатиш мумкин

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.