Microsoft смартфонлар бозорига қайтяптими?

  •   DiMaX
  •  1372
  •  01.06.2017 14:50

Microsoft смартфонлар бозорига қайтяптими?

Microsoft компанияси ҳозирда Windows Mobile алоҳида бўлинмаси томонидан ишланган янги қурилмани синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда компаниядаги бир-биридан мустақил иккита манбадан хабар қилган, деб ёзади thurrott.com.

Афтидан, бу ерда гап Surface қурилмаси ҳақида кетмоқда;  Microsoft унинг ёрдамида умуман смартфон ғоясида инқилоб яратмоқчи. Компания янги қурилманинг нафақат «темир» қисмини, балки дастурий таъминотини ҳам ишлаб чиқмоқда. Кутилишича, янги интерфейс Windows Mobile’дан тубдан фарқ қиладиган бўлади.

Surface Phone концептларидан бири

Агар шунақа бўлса, янги смартфонлар ARM ёки Snapdragon процессорида, мосланган Windows 10 тизимида ишлайди. Шунингдек, Continuum технологияси асосида уларни осонгина тўлақонли компьютерга айлантириш имкони ҳам бўлади. Бунинг учун телефонга махсус док-станция орқали ташқи монитор, клавиатура ва сичқонча уланса бас.

Surface Phone концептларидан бири

Янги қурилма устида ишлар жадал кетмоқда, деб ёзади таҳлилчи Брэд Сэмс. Бироқ Microsoft’нинг иш самарадорлигига боғлиқ ҳолда, смартфон бир йил ёки ундан ошиқроқ вақтдан кейин тақдим этилса керак.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.