Microsoft Surface Book i7 – янги инновацион гибрид

Microsoft Surface Book i7 – янги инновацион гибрид

АҚШнинг Microsoft компанияси кеча ўтказилган янги гаджетлар тақдимоти доирасида янги гибрид планшет Surface Book i7 моделини намойиш қилди. Янги модель кучли графика тизими, процессор ва нисбатан узоқ автоном ишлаш имкониятига эга бўлган.

Унинг ўтмишдоши Microsoft Surface Book бундан бир йил муқаддам таништирилган эди. Бироқ Microsoft фирмаси Surface Book i7 гибридини “ноутбук” тарзида позицияламоқда. Гаджетга 13,5 дюймли 3000 х 2000 пиксель аниқлигидаги (бир дюймга 267 та пиксель жойланган) сенсорли экран ўрнатилган. Дисплей Corning Gorilla Glass 4 шишаси билан ҳимояланган бўлиб, Surface Pen ручкаси билан унга турли белгиларни киритиш мумкин.

hq720

Surface Book i7 аввалги версияга қараганда 30% узоқроқ ишлайди – автоном ишлаш вақти 16 соатни ташкил этади. Моделга бугундан буюртма бериш мумкин, нархи – $2399. Етказиб бериш ишлари ноябрь ойида бошланади. Ўтган йилги Surface Book модели эса 1499 доллар нархида сотувда қолдирилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!