Microsoft Surface Phone дизайнига оид тасвирлар ошкор қилинди

Microsoft Surface Phone дизайнига оид тасвирлар ошкор қилинди

Жорий йилда АҚШнинг Microsoft компанияси ўз бренди остида бирор бир смартфон тақдим қилмади. Windows платформасидаги смартфон мухлислари янги Surface Phone намойишини ҳали-ҳануз кутишмоқда.

Куни кеча интернет тармоғида ушбу смартфоннинг дизайнига доир илк тафсилотлар Хитойнинг Weibo микроблогида пайдо бўлди, деб ёзмоқда Hi-Tech.Mail.Ru.

Дизайн рендерида акс этилганидек, моделга USB Type-C порти ўрнатилади, унинг қарши тарафидан эса наушниклар слоти жой олади. Қурилманинг корпуси металлдан ишланади, қиррали дизайн элементлари кўпроқ қўлланади.

Янги смартфон Surface сериясидаги қурилмалар қаторини тўлдиради. Тахминларга кўра, Microsoft ушбу моделни 2017 йилнинг иккинчи ярмида тақдим этиши мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!