Microsoft товуш чиқармайдиган овозли буйруқни аниқлайдиган технология устида иш олиб бормоқда

  •   Saroy
  •  383
  •  17.10.2018 13:03

Microsoft товуш чиқармайдиган овозли буйруқни аниқлайдиган технология устида иш олиб бормоқда

Microsoft овозли киритишнинг янги интерфейси устида иш олиб бормоқда, у фойдаланувчиларга овоз чиқармасдан туриб буйруқни бериш ва аудиога ёзиб олиш имконини беради.

SilentVoice номли модул сўзларни айтганда оғиздан чиқадиган ҳавони таҳлил қилади ва атрофдагиларга ҳалақит бермасдан овозни ёзади. Бундан ташқари, модуль ҳатто фаол ташқи шовқин шароитида ҳам овозни тиниқ ёзиш учун, атрофдаги товушларни фильтрдан ўтказади.

Қурилмани, масалан смартфонни оғизга яқинлаштириб, овозли хабарни ёзиб олиш мумкин ҳамда овозли буйруқ ҳам беришингиз мумкин. SilentVoice бундай буйруқларни 98,8 фоиз аниқ фарқлай олади. Шунингдек, телефонда пичирлаб гаплашса ҳам бўлади.

ЎҚИНГ:Ноҳалол кураш: Microsoft очиқчасига Google Chrome’га қарши чиқа бошлади

Технология ҳали ҳам ишлаб чиқариш жараёнида турибди, шу боис барча жиҳатларини тушуниб олиш ҳозирча мушкул, лекин лойиҳа яқинда якунига етиши мумкин. Ўшанда фойдаланувчиларга овозни ёзиб олиши ва смартфонда ҳеч кимга ҳалақит бермасдан, суҳбатининг тафсилотларини ошкор қилмасдан гаплашиши мумкин бўлади.

ЎҚИНГ:Microsoft дастурчилар учун йирик ресурс – GitHub’ни харид қилди