Microsoft ўйинларида овоз матн, матн эса овоз форматида кўринади

Microsoft ўйинларида овоз матн, матн эса овоз форматида кўринади

Microsoft компанияси Xbox One ўйин приставкаси ҳамда  Windows 10 тизимидаги PC-компьютерлари учун овозни матнга ва матнни овозга айлантириш технологиясини жорий қилиш режасида. Мазкур қулайлик, айниқса видео ўйинлар ўйнаш вақтида бошқа ўйинчиларнинг овозли жумлаларини тўғридан-тўғри экраннинг бир қисмида ёзувли шаклда кўринишига ёки ёзувларнинг овозли янграшига хизмат қилади.

Бу жиҳат ҳозирча Halo Wars 2 ўйини учун татбиқ қилинади. Microsoft кейинчалик бу технологияга ўйинлар сонини кўпайтиради. Ушбу қулайлик, эшитишда ва гапиришда нуқсони бор ўйинчилар учун айни муддао.

Экспертлар мазкур технологиянинг бир нечта тилларга мўлжалланган талқини яқин йилларда YouTube тармоғидаги видеоларда ҳам жорий қилинишини айтишмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!