Microsoft Windows 7 учун пуллик янгиланишни жорий қилмоқда
Яқинда Microsoft 2020 йил 14 январгача Windows 7'ни қўллаб-қувватлашни тугатиш режаси ҳақида эълон қилди. Чамаси, Windows 10’ га ҳали ҳам етарличи фойдаланувчи ўтмади. Бу компанияга фойдаланувчини яна қўшимса икки йиллик қўллабқувватлашга ундади.
Маълумки, Windows 7 ни кўплаб корпоратив мижозлар ишлатади ва хавсизликни янгилашнинг кенгайтирилган режаси (ESU) доирасида Windows 7 хавфсизликни янгилашни 2023 йилгача олаверади. Таъкидлаш жоизки, ESU режаси фақат Windows 7 Professional ва Enterprise бошқарувида ишлаётган компьютерлар учун мумкин.
ЎҚИНГ:Иловалар бозори: бу ерда ҳам ҳақиқий жанг кетмоқда
Кенгайтирилган қўллаб-қувватлаш доирасида Microsoft шунингдек янги Desktop App Assure функциясини ҳам таклиф этмоқда. Бу эса, Windows 7 учун ишлаб чиқилган иловалар Windows 10 ‘да ҳам ишлашни давом эттираверади, деганидир.
ЎҚИНГ:Windows 95’ни замонавий компьютерлар учун иловага айлантиришди