Microsoft Word’даги махфий конвертерни фаоллаштирамиз

  •   DiMaX
  •  1005
  •  04.09.2018 17:15

Microsoft Word’даги махфий конвертерни фаоллаштирамиз

Аксариятимизнинг компьютерда ишимиз тушадиган дастур – Microsoft Word матн муҳаррири бўлади. Лекин тан олишимиз керакки, унинг ҳам кўп имкониятларидан фойдаланишни билмаймиз.

ЎҚИНГ: Вақтида сақланмаган Word файлини қандай қилиб қайта тиклаш мумкин?

Жумладан, ушбу дастурда турли бирликларни биридан иккинчисига ўгирувчи конвертор мавжудлигини сиз ҳам билмаслигингиз мумкин. Word-файлдаги матнда фунт, ярд, галлон каби бирор номаълум ўлчов бирлигига дуч келганингизда, уни англаб олиш учун сиз ҳам чет конвертерга ёки интернетга мурожаат этсангиз керак.

Лекин Microsoft Word’нинг ўзида шу катталикларни бошқа бирликка ўгириб бериш функциясидан фойдаланиш қулайроқ. Тўғри, бу русча матнда тўлиқ ишлайди, аммо бизга нотаниш бирликлар ҳам айнан русча ва бошқа хорижий тиллардаги матнларда учрайди-ку!

Хуллас, Microsoft Word’даги конвертерни фаоллаштириш учун мана бу амалларни бажарасиз:

  1. «Файл» тугмачасини босиб, «Параметрлар»«Параметры»ни очасиз.
  2. «Имло», яъни «Правописание»га кириб, «Автоматик алмаштириш параметрлари»«Параметры автозамены»га ўтасиз.
  3. Шу ердаги «Ҳаракатлар»«Действия» варақасига ўтасиз ва «Контекст менюдаги қўшимча ҳаракатларни ёқиш», яъни «Включить дополнительные действия в контекстное меню» бандига белгича қўясиз.
  4. «Ўлчов бирликларини алмаштириш», яъни «Преобразование единиц измерения» бандини ҳам белгилаб, «ОК»ни босасиз.

Энди матнда бирор номаълум ўлчов бирлигига дуч келсангиз, унинг устига сичқончанинг ўнг тугмачаси билан чертиб, «Қўшимча ҳаракатлар»«Дополнительные действия» орқали ўзингизга таниш бирликка ўгира оласиз.

Худди шу усул билан бу функцияни PowerPoint дастурида ҳам ишга тушириш мумкин, лекин у кўпроқ Word фойдаланувчиларига асқотади.

ЎҚИНГ: Энг зўр пулли дастурларнинг бепул аналоглари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!