Microsoft Word дастури янада ақллилашади

Microsoft Word дастури янада ақллилашади

Microsoft Word дастурига тахминий матн функцияси тез орада қўшилади. У фойдаланувчи ёзмоқчи бўлган матн учун керакли бўлган сўзларни чиқариб беради.

ЎҚИНГ: 2х 16ГБ ва 4х 8ГБ оператив хотираларнинг ўйиндаги тезлиги таққослаб кўрилди

Office Insider веб-сайтида Microsoft'нинг ушбу функцияси ҳақида маълумот пайдо бўлди. Тахминий матн функцияси Word ҳамда Outlook дастурларига киритилади ҳамда фойдаланувчи ёзаётган матнни тахмин қилишга ҳаракат қилади.

Ушбу янги функция ҳеч қачон фойдаланувчининг ёзаётган матнини назорат қилмайди. Агар функция тақдим этаётган сўз тўғри бўлса, “Tab“ тугмачасини босиб автоматик тарзда матни тўлдириш мумкин. Агар сўз хато бўлса, “Escape“ тугмачасини босиб уни ўчириб ташлаш мумкин. Ушбу функциясини компьютерларда синаб кўриш мумкин, бироқ унинг тўлиқ версияси ҳали тақдим этилмаган.

Тахминий матн функцияси Version 2010 Build 13301.20004 ёки ундан кейинги версияларда ишлайдиган Windows Beta Channel фойдаланувчиларининг 50% учун мавжуд. Шунингдек, ушбу функция Microsoft 365 Business Basic, Microsoft 365 F3, Microsoft 365 А1'дан ташқари, Microsoft Word 365 SKU дастурларида ишга туша бошлайди.

Шимолий Амеркада Outlook дастуридан фойдаланадиганлар ҳозирдан бошлаб бу функциядан фойдаланишни бошлашлари мумкин.

Одамлар Outlook ва Word дастурларида тахминий матнни қандай қабул қилишларини кўриш қизиқ бўлади. Microsoft, сунъий интеллект фойдаланувчи ёзаётган сўзини аниқ тахмин қила олади деб таъкидламоқда.

Аввал ҳам Google компанияси Gmail иловасига ҳам тахминий матн функциясини киритган эди. Аммо функция фойдаланувчиларнинг ёзишмаларини ўрганиб олаётгани учун кўпчилик ушбу функцияни ўчириб қўйган эди.

ЎҚИНГ: Windows 11 Pro ҳамда Windows 11 Home орасида қандай фарқлар бор?