Microsoft “Xbox 360” приставкаси ҳаётини яшаб бўлганини маълум қилди

Microsoft “Xbox 360” приставкаси ҳаётини яшаб бўлганини маълум қилди

Xbox 360 видео ўйинлар пульти 2015 йилнинг ноябрида 10 ёшга тўлган эди. Шу давр мобайнида жуда кўп миқдорда бу турдаги ўйин приставкаси сотилди ва бундан кейин компания уни ишлаб чиқармоқчи эмас.

Microsoft компаниясининг маълум қилишича, Xbox 360 приставкасини ишлаб чиқариш якунлангани билан унинг учун зарур хизматларни кўрсатиш давом этади ва бу қурилма фойдаланувчилари улардан фойдаланишлари мумкин.

Бу турдаги приставкаларни унинг янги авлоди Xbox Live билан ҳам бирга ўйнаш, онлайн дўконлардан унинг учун электрон ўйинлар сотиб олиш мумкин бўлади.

Қайд этилишича, узоқ вақт мобайнида электрон ўйин ихлосмандлари томонидан фойдаланилган ушбу приставкада 78 миллиард соатлик ўйин ўйналган.

Компаниянинг бугун оммалашган, 2013 йилда тақдим қилинган Xbox One электрон ўйинлар консолида айни кунда 360 та видео ўйинларни ўйнаш мумкин. Айни кунда қурилманинг 500 ГБ хотирага эга талқини Аmazon интернет дўконида 299 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!