Microsoft янги флагманларининг расмий тақдимоти ўтказилди

Microsoft янги флагманларининг расмий тақдимоти ўтказилди

Microsoft компанияси Lumia 950 ва 950 XL янги флагманларини расман тақдим қилди. Ушбу смартфонлар Windows 10 Mobile операцион тизимида ишлайди.

Lumia 950 XL 5,7 дюймли дисплейга эга, экран сиғими 2560х1440 пиксел. Саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 810, 32 ГБ процессори мавжуд,  Micro SD картаси учун слот бор, 3 Гбайт тезкор хотирали. Lumia 950 эса 5,2 дюймли дисплейга эга, экран сиғими 2560х1440. Snapdragon 808 олти ядроли процессор, 20 мегапикселли камера билан жиҳозланган. Шунингдек, Micro SD картаси учун слот ва 3 Гбайтли тезкор хотирага эга.

Смартфонга 20 мегапикселли оптик стабилизацияли асосий камера ўрнатилган бўлиб, F/1.9 апертурали, уч марта чақнайди.

Ярим соат ичида смартфонни 50%дан ортиқроқ зарядлаш мумкин. Флагманларда Windows Hello функцияси ишлайди, у смартфон эгасини идентификациялаш учун хизмат қилади.

Флагманларда Continuum функцияси ҳам мавжуддир, бу смартфонни монитор ёки телевизорга улаб операцион тизим интерфейсини катта экранда кўриш имконини беради. Иккала флагманга ҳам USB Type-C бўйича Microsoft Display Dock аксессуарини уласангиз бас. Докда HDMI, DisplayPort ва стандарт ўлчамдаги учта USB улагич бор.

Lumia 950 ва 950 XL мос ҳолда 549 ва 649 доллар туради. Ноябрдан сотувга чиқиши кутилмоқда. Бундан ташқари, нархи атиги 139 доллар турадиган, тўрт ядроли процессор ўрнатилган Lumia 550 ҳам декабр ойида сотувга чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!