Microsoft янги – Surface Laptop 4 ноутбукининг реклама видеосида Apple’ни масхара қилди

  •   DiMaX
  •  579
  •  27.04.2021 11:45

Microsoft янги – Surface Laptop 4 ноутбукининг реклама видеосида Apple’ни масхара қилди

Эсласангиз керак, iPhone 12 туркумидаги смартфонлар тақдим этилиши билан иккита компания Apple устидан кулган эди. Xiaomi янги айфонлар жамланмасида қувватлагич йўқлигини, Samsung эса рақиби эндигина 5G-смартфон чиқарганини масхара қилган. Кейинчалик улар сафига OnePlus ҳам қўшилиб, купертиноликларни калака қилган. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Рақобатчилар тугул, iPhone устидан ҳаттоки оммабоп ўйин ижодкорлари ҳам кулишди!

Купертинолик гигант яна масхара объектига айланди – бу гал Microsoft корпорацияси Surface Laptop 4 ноутбукининг рекламасида уни калака қилди. Атиги 30 сониялик видеолавҳада ушбу маҳсулотни MacBook Air билан таққослаб кўрсатишган. Шу вақтнинг ўзида Windows-лаптопнинг Apple гаджетидан бир қатор устунликларини кўрсатиб беришган.

Microsoft ноутбукини реклама қилаётган актёрлар, биринчи навбатда, унинг асосий ўзига хослиги – сенсор экранини таъкидлашган; MacBook Air моделида бунақа дисплей қўлланмаган. Surface Laptop 4 моделининг геймербоп имкониятларига алоҳида эътибор қаратишган. Хусусан, Windows билан таққослаганда Mac платформасида ўйинлар танлаш имкони камлиги айтиб ўтилган.

Шу билан бирга, Microsoft маҳсулоти корпусида USB Type-A ҳамда Type-С портлари мавжудлини, унинг қадоқданоқ Xbox контроллерлари билан ишлай олиши ҳам намойиш этилган.

Айтиш керакки, Microsoft Surface Laptop 4 ноутбукини икки хил – AMD Ryzen 4000 ёки 11-авлод Intel Core процессорли конфигурацияда сотиб олиш мумкин. Уларда 32 гигабайтгача ҳажмли тезкор хотира ҳамда 1 терабайтгача ўлчамли SSD-сақлагич қўлланган. Автономлиги 19 соатгача етиши даъво қилинаётган гаджет нархи ҳам чаккимас – 999 доллардан бошланади.

ЎҚИНГ: ТОП-10: энг тезкор ва оммабоп SSD-дисклар (Master Lu рейтинги, 2021 йил 1-чорак)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.