Microsoft янги версиядаги Surface Book 2’ни тақдим этди

  •   DiMaX
  •  612
  •  01.04.2019 17:18

Microsoft янги версиядаги Surface Book 2’ни тақдим этди

Бизда кўпроқ ўзининг дастурий таъминот маҳсулотлари билан танилган Microsoft компанияси турли гаджетлар ҳам ишлаб чиқаришидан хабарингиз бор. Шулардан бири – ҳам планшет, ҳам ноутбук бўла олувчи Surface Book ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Microsoft Surface Book i7 – янги инновацион гибрид

Ушбу гибрид планшетнинг иккинчи авлоди – Surface Book 2 моделини Microsoft янги версияда намойиш қилди. Энди унинг 13,5 дюймлик, саккизинчи авлод тўрт ядроли Intel Core i5-8350U процессорига эга талқини ҳам чиқди.

Янги девайс 8 гигабайтлик тезкор ва 256 гигабайтлик доимий хотирага эга. Бир сўз билан айтганда, унинг фақат процессори алмашган, аммо шунинг ўзиёқ Surface Book 2 самарадорлигига катта ижобий таъсир кўрсатади.

Янги конфигурацияли гибрид планшет аллақачон АҚШ ҳудудида 1499 доллардан сотила бошлаган. Унинг еттинчи авлод Intel Core процессорли версияси эса 1299 долларгача арзонлаштирилган.

Microsoft шу йилнинг 17 апрелида Surface’ларга бағишлаб Нью-Йоркда махсус матбуот анжумани ўтказишни режалаштирган.

ЎҚИНГ: Microsoft ўзининг Surface Go планшети рекламасида Apple iPad’ни масхара қилди! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!