Microsoft'дан Windows 10 учун ортиқ янги функциялар кутманг

Microsoft'дан Windows 10 учун ортиқ янги функциялар кутманг

Илк маротаба 2015 йилда тақдим қилинганида Windows 10 аслида Microsoft операцион тизимининг энг охирги авлоди бўлиши айтилган эди. Бироқ, бир неча йил аввал барчаси ўзгарди ёхуд компания 2021 йилда Windows 11 версиясини чиқарди ва табиийки, Windows 10 учун ишлар аста-секин тўхтай бошланди.

Microsoft ўзининг блог постида маълум қилишича, 22H2 версияси Windows 10 нинг энг охирги версияси бўлади. Бу операцион тизим қўллаб-қувватлашдан тўхтатиляпти дегани эмас. Windows 10 компютер эгалари 2025 йилнинг 14 октабригача хавфсизлик янгиланишларини қабул қилишда давом этишади, фақат операцион тизимга энди ортиқ янги функциялар қўшилмайди. Гап шундаки, Microsoft 2020 йилдан бери ҳар йилнинг баҳор ва куз фаслларида Windows 10 учун бир қанча янги функцияларни ўз ичига олган катта янгиланишларни чиқарар эди:

  • 20H1 – 2020 йил май
  • 20H2 – 2020 йил октабр
  • 21H1 – 2021 йил май
  • 21H2 – 2021 йил ноябр
  • 22H2 – 2022 йил ноябр

Windows 10 учун ортиқ янги функциялар қўшилмас экан, Microsoft барчага Windows 11 га ўтишни тавсия қилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.