Microsoft'ни тўхтатиб бўлмаяпти! У Windows 12'ни чиқармоқчи

Microsoft'ни тўхтатиб бўлмаяпти! У Windows 12'ни чиқармоқчи

Аслида Windows 10 Microsoft'нинг сўнгги Windows версияси бўлиши керак эди, аммо компания режаларини ўзгартирди ва ўтган йили Windows 11'ни чиқарди. 

Microsoft бу билан тўхтаб қоладиганга ўхшамайди. Бир қанча манбаларнинг хабар беришича, компания келаётган март ойидан бошлаб Windows 12 устида ишлашни бошлайди, лекин бу янги операцион системани тез орада кўришимизни англатмайди, чунки маълумотга кўра, Windows 12 деярли тўлиқ бошидан, нолдан бошлаб янги структура билан яратилиши мумкин. Умуман, олганда Windows 10'дан кейин Windows 11'нинг чиқиши 6 йилдан сўнг рўй берган. 

Шунингдек, айрим манбалар Windows 12 бир эмас иккитадан TPM модулини талаб қилиш ҳақида айтишди, лекин кейинчалик бу ҳазил эканлигини айтишди, аммо, шуни айтиш керакки, Windows 12'ни ўрнатишда ҳам интернет ва MS аккаунт талаб қилиниши, Microsoft Pluton чиплари билан интеграция бўлиши мумкин. Шу билан бирга воз кечилган Windows 10Х хусусиятлари Windows 12 учун қўлланиши мумкинлиги айтилган. 

Афсуски, ҳозирча Microsoft Windows 12 ҳақидаги маълумотларни тасдиқламаган, шундай экан Windows'нинг давомчиси биз кутганимиздек бўлмаслиги ҳам мумкин. 

ЎҚИНГ: Windows 11 ўрнатиш қийинлашмоқда