Microsoft’нинг янги браузери хатосини топинг – 30 минг долларгача мукофот бор!

  •   DiMaX
  •  693
  •  26.08.2019 11:00

Microsoft’нинг янги браузери хатосини топинг – 30 минг долларгача мукофот бор!

Нуфузли компаниялар ўз маҳсулотларидаги хатоликларни аниқлаган дастурчи ва фойдаланувчиларни рағбатлантириб боришларидан хабарингиз бор. Жумладан, Google яқинда сахийлигини намойиш этган: Chrome хатосини топиб, 150 минг долларгача мукофот олиш мумкин!

ЎҚИНГ: Ноҳалол кураш: Microsoft очиқчасига Google Chrome’га қарши чиқа бошлади

Microsoft ҳам шу йўлни тутди – у ўзининг янги Chromium Edge браузери хатолигини топган дастурчиларни тақдирламоқчи. Демак, Билл Гейтс компанияси ўз иловасининг хавфсизлигига ўта жиддий қарамоқда.

Edge Insider Bounty деб номланган мазкур рағбатлантириш дастури доирасида Microsoft бутун дунёдаги киберхавфсизлик мутахассисларини Chromium Edge браузери ҳимоясидаги заифликларни аниқлашга чорламоқда. Рағбатлантириш тариқасида эса компания, топилган нуқсоннинг жиддийлигидан келиб чиқиб, минг доллардан то 30 минг долларгача мукофот эълон қилган.

Ушбу браузер ёрдамида ҳар хил қалбакилаштириш (фальсификация) ишларини амалга ошира олганлик ҳақида Microsoft’га ҳисобот жўнатиб, минг доллардан олти минг долларгача мукофот олиш мумкин. Шахсий маълумотни аниқлаш ва масофадан туриб кодни бажариш каби ишлар учун 1000–6000 доллар «нарх» белгиланган. Энг юқори миқдордаги – 30 минг долларлик мукофотини қўлга киритиш учун эса «Фойдаланувчи ҳуқуқларини ошириш» ҳамда «Windows Defender иловалар ҳимоячиси»ни чеклашдек иккита амални бажаришга имкон берувчи заифликни топишга тўғри келади.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс ўзининг Microsoft раҳбари сифатидаги энг катта хатосини тан олди