Microsoft’нинг янги иловаси билан яқинда смартфонсиз ҳам қўнғироқ қила оласиз!

  •   DiMaX
  •  443
  •  09.09.2019 16:54

Microsoft’нинг янги иловаси билан яқинда смартфонсиз ҳам қўнғироқ қила оласиз!

Windows 10 операцион тизими учун ишлаб чиқилган Microsoft Your Phone дастури (ўзбекчада «Telefoningiz« деб номланган) компьютерни ҳамда Android-смартфонни ягона экотизимга бирлаштириш имконини беради. Унинг янгиланган версияси эса ғайриоддий функцияга эга бўляпти!

ЎҚИНГ: Windows 10 компьютердан SMS юборишни ўрганди

Энди ушбу илова ёрдамида компьютерингиздан туриб нафақат смартфонингиздаги файлларни кўришингиз, балки телефонингизни чўнтакдан чиқармай туриб қўнғироқ қилишингиз ҳам мумкин бўлади!

Ajith никли инсайдер ушбу илованинг янги талқинидан олинган скриншотларни Twitter тармоғида эълон қилди. Унга қараганда, дастурда янги – «Қўнғироқлар» («Звонки») варақаси пайдо бўляпти. Унга компьютердан кириб, смартфонингиз контактларидан керакли рақамни излашингиз, кирувчи ва чиқувчи қўнғироқларни амалга оширишингиз имкони туғилади.

Microsoft Your Phone дастури ёрдамида яна Android-смартфонингизга келган билдиришномалар ва матнли хабарларни ҳам кўра оласиз. Ушбу дастурнинг ишлаши учун компьютерингиз Windows 10 тизимли, смартфонингиз операцион тизими эса Android 7.0 ёки ундан янги версияда бўлиши талаб этилади.

Таъкидлаб ўтиш керакки, Your Phone’даги қўнғироқлар функцияси айни дамда бета-тест жараёнида бўлиб, барча фойдаланувчилар учун кейинроқ тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Android’да SMS ўчиб кетса уни қандай тиклаймиз?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!