Мижозларини қайғургани учун Apple’ни судга беришди!

  •   DiMaX
  •  560
  •  11.02.2019 11:01

Мижозларини қайғургани учун Apple’ни судга беришди!

Apple юристларига ҳеч тиним йўқ – бўлар-бўлмасга корпорацияни судга берувчилар кўп. Даъвогарлар орасида чиндан ҳам ҳақ бўлганлари бор, аммо аксарияти...

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Qualcomm устидан бўлаётган судда Apple жаримага тортилди!

Калифорниялик фойдаланувчилардан бири жуда ғалати сабабга кўра Apple устидан судга ариза берди. Унинг даъво қилишича, икки босқичли аутентификация тизими фойдаланувчиларнинг жуда кўп вақтини олиб қўймоқда! Бундан ташқари, ушбу усулни бекор қилишга ҳам фойдаланувчилар сўраганидан сўнг 14 кун ўтибгина рухсат берилади.

Даъвогарга кўра, Apple икки босқичли аутентификацияни фаоллаштириш учун ўз фойдаланувчиларининг розилигини сўраб ҳам ўтирмайди. Бу усул эса «аккаунтга кириш учун паролни эслаб қолишни, ишонилган қурилма ёки телефон рақами ёнида бўлишини талаб этади».

Аризада қайд этилишича, айрим ҳолларда аутентификация жараёни фойдаланувчиларнинг кўп вақтини олиб қўйяпти ва уларга моддий зиён ҳам етказяпти. Даъвогар мазкур методни суд йўли билан бекор қилишни ва Apple’ни жаримага тортишни талаб этяпти. Ҳозирча бу иш бўйича суд қарори эълон қилингани йўқ.

ЎҚИНГ: Apple аккумуляторлар борасида ўз мижозларини боплаб келаётган экан!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!