Мижозларини сотмагани учун Telegram блокланиши ва €55 млн.гача жаримага тортилиши мумкин

  •   DiMaX
  •  1055
  •  12.06.2021 14:24

Мижозларини сотмагани учун Telegram блокланиши ва €55 млн.гача жаримага тортилиши мумкин

Der Spiegel нашри журналистлари Павел Дуровга бағишланган янги суриштирувни эълон қилишди. Мазкур жараён давомида Германия ҳукумати унинг Telegram мессенжерига қўйган талаб ошкор бўлган.

ЎҚИНГ: Telegram фойдаланувчилари, қийин вазиятга тушишдан олдин буни билиб қўйинг!

Маълум бўлишича, Германия Адлия вазирлиги Telegram маъмуриятидан мамлакат қонунчилигига мувофиқ ҳаракат қилишни талаб қилмоқда. Мазкур талаб доирасида ушбу мессенжер фойдаланувчиларининг маълумотлари терговчиларга тақдим этилиши ҳамда жиноятчиликка дахлдор контент тезкорлик билан йўқ қилиб борилиши лозим.

Манбаларга кўра, Telegram’га нисбатан иш бошқа баҳона билан очилган: эмишки, мессенжер маъмурияти Германия ҳукумати билан мулоқот қилувчи вакил белгиламаган. Шу билан бирга, жиноятчиликка дахлдор материаллар устидан тушган шикоятлар борасида мессенжер махсус хизматларга маълумот бермагани ҳам айтилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, ушбу иш натижасида Telegram мессенжери 55 миллион еврогача миқдорда жаримага тортилиши мумкин. Бундан ташқари, Германия Ички ишлар вазирлигидаги етакчи лавозим эгаларидан бирининг сўзларига кўра, агар Telegram ҳамкорлик қилмаса, мессенжер мазкур мамлакатда блокланиши эҳтимоли юқори.

ЎҚИНГ: Шахсий маълумотларингизни қайси мессенжер энг кам, қайсилари кўпроқ «кавлаштиради»?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.