Микрофотография конкурси: ғолиблар аниқланди

  •   Saroy
  •  341
  •  20.10.2018 15:51

Микрофотография конкурси: ғолиблар аниқланди

Қўнғиз кўзи, ўргимчак эмбриони, аридаги бурга, инсоннинг кўз ёши — шуларнинг ҳаммасини Small World Photomicrography Competition конкурсида танлаб олинган энг зўр йигирмата суратларда кўриш мумкин.

Nikon фирмаси ўзининг 44 чи конкурсини ўтказмоқда. Ҳар сафар конкурсга микроскопик даражада кичкина объектлар келади, фотосуратлар кишини ҳайратлантирадиган даражада кутилмаган ҳолатлари билан конкурсда беллашади. 2018 йилда биринчи соврин БАА дан Юсуф Ал Хабшига берилди. У Metapocyrtus subquadrulifer қўнғизининг кўзини 20 баробар каттартириб суратга олган. Сурат шунчалик кичкинаки, ундаги тасвир ёзилмаганда нима акс эттирилганини топиш қийин бўларди.

ЎҚИНГ:1948 йилда чиқарилган Nikon фотоаппарати 384 000 еврога сотилди

Папоротник ферси (тузулиши, ўрчиш органлари таркиби

Иккинчи ўринни панамалик фотосуратчи Рохелио Морено эгаллади. У папоратник сорусини, яъни ўрчиш органларини суратга жойлаган. Озгина фосфорлашган ёрқин ўрчиш органи бахмал-алвон фонда жуда чиройли кўринган.

Учинчи ўрин америкалик  Саулюс Гугисга тегди. У ўзининг шаффоф томчи ичидаги инида турган чирилдоқ сурати учун шундай мартабали ўринга муносиб кўрилди. Чирилдоқ шаффоф ҳимоя ғумбагида яшириниб олиб ўсимлик шохини сўрмоқда.

ЎҚИНГ:Nikon янги D3400 камерасини тақдим этди

Тўртинчи ўрин туркиялик фотааппарат устаси Кан Тунсерга товус пати фотосурати учун берилди. Американинг Гарвард университетидан  Тесса Монтегю ибешинчи ўрин билан кифояланди. Монтегю ўргимчак эмбрионини суратга олган (ўргимчакда эмбрион бўлиши ҳақида жиддий ўйлаганлар ҳам бор эканда).

Nikon танлаган ғолиблар йигирматалигида, инсон кўз ёши, капалак қанотининг 20 баробарга катталаштириб олинган сурати, Африка қовоғарисининг нишидаги заҳар ва аминокислоталарнинг рангги ҳам бор.

ЎҚИНГ:CES 2016: Nikon`дан янги фотоаппаратлар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!