Миллиард мартадан кўп ўрнатиб олинган навбатдаги Samsung иловаси

  •   DiMaX
  •  730
  •  24.05.2021 10:45

Миллиард мартадан кўп ўрнатиб олинган навбатдаги Samsung иловаси

Бир яқинда Google Play тарихида 5 миллиарддан ошиқ юклаб олинган учинчи «четки» илова ҳақида маълумот берган эдик. Энди эса Samsung Electronics компаниясининг яна битта иловаси ушбу каталогдан ўрнатиб олиш борасида миллиардлик довондан ошди.

ЎҚИНГ: Коронавирусни бир дақиқадаёқ аниқловчи иловани юклаб олинг!

Шу пайтгача жанубий кореялик гигантнинг Samsung Internet, Samsung Email, Samsung Voice Recorder ва бошқа айрим дастурий таъминот маҳсулотлари миллиард мартадан зиёд кўчириб олинган эди. Энди эса улар сафига Samsung Notes иловаси ҳам қўшилди.

Samsung Notes мазкур компаниянинг мобил қурилмаларга мўлжалланган иловалари орасида муҳим ўрин тутса-да, барча Galaxy гаджетларига ўрнатилавермайди. Бунинг сабаби – у дастлаб S Pen стилуси билан ишлаш учун яратилган, мазкур аксессуар эса яқинларгача фақат Galaxy Note туркуми фаблетларида ҳамда айрим планшетларида қўлланиб келган. Samsung ўзининг Galaxy S сериясидаги флагманларига ҳам S Pen қўллаб-қувватловини қўшгач, Samsung Notes иловасини ишлатиш миқдори ҳам мос тарзда ошган.

Ушбу илова матнли қайдлар яратиш учун қўлланади ва кўплаб бошқа функцияларни қўллаб-қувватлайди: PDF-файлларни импорт қилиш, қўлёзма ҳамда овозли қайдлар қўшиш ва ҳоказо.

ЎҚИНГ: Президент жонли эфирда Instagram фойдаланувчисини ҳақоратлади ва уни топиб йўқ қилишга ваъда берди (видео)