Миллиардер ҳақида миллиардларга тенг фактлар

Миллиардер ҳақида миллиардларга тенг фактлар

56 ёшли Amazon асосчиси Жефф Безос дунёдаги энг бой одам ҳисобланади. Қуйида Безос қанчалар бой эканини кўрсатувчи 11 та ҳайратланарли фактларни сиз билан ўртоқлашамиз.

Bloomberg Миллиардерлар Индексига кўра, соф бойлиги 183 миллиард доллар бўлган Жефф Безос дунёдаги энг бой одам ҳисобланади.

•2020 йилнинг август ойида Безос соф бойлиги 200 миллиард долларга етган тарихдаги биринчи шахсга айланган, бироқ унинг бойлиги кейин яна камайди.

•Март ойидан бери дунёнинг аксарият миллиардерлари пандемия сабаб катта маблағ йўқотиб келмоқда. Безос эса ҳозиргача 67 миллиард йўқотди.

•Безос Британия монархиясидан икки баравар бойроқ.

•Безос сониясига 2,219 доллар топади. Бу эса америкалик оддий ишчига бир ҳафтада тўланадиган ҳақдан икки баравар кўп.

Безос 2019 йилда рафиқаси Маккензи Безос (ҳозирда Маккензи Скотт) билан ажрашиб, анча маблағ йўқотиб ҳам, дунёнинг энг бой одами бўлиб қолаверди. Маккензи Безос Amazon'нинг 4% лик акцияларига эга бўлди. Бу эса қарийб 35.7 миллиард долларга тенг маблағ ҳисобланади. Шундай қилиб, турмуш ўртоғидан ажралган хоним дунёдаги учинчи энг бой аёлга айланган.

Безоснинг йиллик маоши атиги (бу «атиги» ҳам, аслида, катта пул) 81,140 долларни ташкил қилади. Бироқ миллиардерга асосий бойлик Амазон акцияларидан келади.

Мана, Безос ҳақидаги асосий маълумотлардан хабар топдик. Энди, қуйида ваъда қилинган 11 та фактга тўхталиб ўтамиз.

ЎҚИНГ: 35 яшар, кўринишидан моделларга ўхшайдиган Telegram асосчиси — Павел Дуров ҳақида 10 факт

1. Йиллик маоши атиги 81,840 АҚШ доллари бўлса-да, Безоснинг соф бойлиги 183 миллард долларга тенг. Безосга тўланадиган йиллик маош, аслида, Қўшма Штатлар сенаторларининг маошидан ҳам камроқ.

Юқорида таъкидланганидек, Жефф Безоснинг бойлигига Amazon акциялари сабаб — унинг ойлиги эмас. 2018 йилда Business Insider нашри Безоснинг йиллик соф бойлигидаги ўзгаришларга таяниб унинг йилига аслида қанча пул топишини ҳисоблаб чиққан. 2019 йил сентябрь ойи ўрталаридан бери Безос 70 миллиард долларга бойиган.

Бу рақам кун, соат ва сония кесимида ифодаланса, айниқса, кишини ёқа тишлашга мажбур қилади.

2. Безос сониясига 2,219 доллар топади. Бу Қўшма Штатлардаги ишчиларга тўланадиган бир ҳафталик маошдан икки баравар кўп. Бир дақиқада келган даромади эса 133,181 долларни ташкил қилади. Business Insider нашри журналисти Хиллари Хоффауэрнинг ёзишича, бир дақиқада Безос топган пул АҚШлик оддий ишчи бир йилда топган 47,000 долларлик даромаддан уч баробар кўп. Бу ҳисоб-китоблар АҚШ Меҳнат Бюроси статистикасига таяниб амалга оширилган.

3. Маккензи Скотт билан ажрашгани боис Амазон акцияларининг 25% идан айрилган бўлишига қарамай, Безос дунёдаги энг бой одам мавқейини сақлаб қолган.

Маккензи Скотт эса, Девид Кохдан бева қолган Жулиа Флешер Кох, L'Oreal компанияси меросхўри Франсуаза Беттанкур-Майерс, Walmart меросхўри Элис Уолтонлардан кейинги дунёдаги тўртинчи энг бой аёл ҳисобланади. Амазонънинг илк ходимларидан бўлган Маккензининг бойлиги 59.6 миллиард эканлиги тахмин қилинади.

4. Жефф Безоснинг бойлиги 180 миллард доллар. Бу эса Қўшма Штатлардаги топ 100 университетлар эндаументининг 40% ини ташкил қилади.

2018 йилдаги эндаументи (мақсадли капитал) га кўра АҚШдаги энг бой учта университетлар Гарвард Университети (38.3 миллиард), Техас Университети (30.9 миллиард) ва Ел Университетилари (29.4 миллиард) бўлган.

Безоснинг бойлиги бу учала университет эндаументларидан ҳам кўпроқ.

5. Безос шунчалар бойки, у учун 1.9 миллион доллар худди 1 доллардек гап.

6. Безос Британия монархиясидан икки баравар бойроқ.

Forbes'га кўра, 2017 йилда Британия қироллик оиласининг соф бойлиги 88 миллиард доллар деб тахмин қилинган.

ЎҚИНГ: Apple ҳақида сиз билган ва билмаган 14 факт

7. Безоснинг бойлиги Исландия, Люксембург ва Шри Ланка давлатларининг жами ЯИМидан ҳам кўпроқ.

Исландиянинг ЯИМи 24.2 миллиард, Люксембургники 71.1 миллиард, Шри Ланканики эса 84 миллардга тенг. Уларнинг учаласи қўшилса, 179 миллард доллар бўлади. 

8. 2017 йил октябрь ойида Билл Гейтсни ортда қолдириб, дунёдаги биринчи рақамли миллиардерга айланганидан буён Amazon раҳбарининг бойлиги деярли икки баравар кўпайди.

Билл Гейтсни доғда қолдирган пайтида Безоснинг бойлиги 92.8 миллиард эди.

9. АҚШ Ижтимоий хавфсизлик администрациясига (ИХА) кўра, бакалавр даражасига эга оддий америкалик эркак бутун умри давомида 2.2 миллион доллар ишлаб топади. Безос эса бу пулни атиги 17 дақиқада топади.

ИХА маълумотларига қараганда, бакалавр даражасига эга оддий америкалик аёл умри давомида 1.3 миллион доллар ишлаб топади.

ЎҚИНГ: 25 яшар Amazon солномаси

Лекин истисно ҳолатлари ҳар доим учраб туради. Чунки Принстон Университетини битирган Жефф Безос дақиқасига 133,3181 долларни ўзиники қилади. Бу Business Insider'нинг 2019 йилги ҳисоб-китобларида аниқланган.

10.  2018 йил охирида Безоснинг соф бойлиги 160 миллиард доллар эди.

Америкада 40 йил олдин ўртача бойлик солиғи жорий қилинган тақдирда ҳам, Безос дунёдаги иккинчи энг бой одам бўлган бўларди.

2018 йил охирида Безоснинг бойлиги 160 миллиард доллар эди. Brookings Papers томонидан Economic Activity журналида эълон қилинган маълумотларга кўра, агар 1982 йилда (худди шу йили Америка биллионерлари рўйхати бўлган илк Forbes 400 рейтинги эълон қилинган) АҚШда бойлик солиғи жорий қилинганда ҳам, унинг бойлиги 86.8 миллиард доллар бўларди. Бу маблағ билан Безос франциялик бизнесмен Бренанд Арнаултдан кейинги иккинчи энг бой одам бўлган бўларди.

2020 йилги АҚШ Президентлиги сайловларида бойлик солиғини жорий қилиш масаласи қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Демократ Бенри Сандерс ва Елизавета Уарренлар ўта бойлар тўлайдиган солиқни ошириш таклифини киритган.

11. 2019 йилда Безос дунё миллиардерлари орасида энг кўп маблағ йўқотгани бўлган, бироқ, шунга қарамай, у энг бой одам мавқейини сақлаб қолган.

Ўтган йилдан бери Амазон раҳбари 10 миллиарддан кўп пул йўқотди, бироқ ҳали ҳам бойлик борасида биринчиликни эгаллаб турибди.

ЎҚИНГ: Технология ҳақида сиз билган ва билмаган 10 та факт (1-қисм)