Миллиардерлар учун смартфон: iPhone’нинг махсус версияси сотувда

  •   Saroy
  •  2017
  •  17.08.2018 12:35

Миллиардерлар учун смартфон: iPhone’нинг махсус версияси сотувда

Мобил қурилмаларига қимматбаҳо ишлов беришга ихтисослашган Goldgenie компанияси Apple’нинг ҳали анонслаштирилмаган iPhone X модели махсус версияси учун олдиндан буюртмалар қабул қила бошлади.

ЎҚИНГ:Стив Возняк: Apple энди инновацияларга қодир эмас!

Янгиланган iPhone X  Goldgenie компаниясида  iPhone Xs номи билан қайд этилган. У Billionaire Solid Gold edition (миллиардерлар учун тоза олтиндан ясалган) версиясида таклиф қилинмоқда. Олтин қурилма  256 ГБ ички хотирага эга бўлиб, нархи 50 минг фунт стерлинг туради. Бу,  64 минг АҚШ доллари деганидир. Бу яна 50 фоизга туширилгани. Тўлиқ нархи эса 100 минг фунт стерлинг, яъни тахминан 127 минг АҚШ долларига тенг.

ЎҚИНГ:Дубайдаги ҳар бешта iPhone’дан биттаси қалбаки эканлиги аниқланди

Дастлабки маълумотларга қараганда, кузда Apple иккита  OLED-моделини чиқаради, уларнинг   диагонали 5,8 ва 6,5 дюйм. Янги iPhone X ва iPhone X Plus, шунингдек 6,1-дюймли «арзон» LCD-модели, буларнинг барчаси ромсиз дизайнга эга. Шунингдек, фойдаланувчининг юзидан таниш функцияси  – Face ID ва тезлаштирилган A12 процессори ҳам бор. Аввалги иккита модели асосий қўш камера, кейингиси эса оддий битталик камера билан таъминланади.

ЎҚИНГ:Apple юзни таниш технологияси ҳисобига Touch ID`дан воз кечади