Миллиардерларни қўятуринг, илк триллионер ким бўлишини ҳам аллақачон айтишди!

  •   DiMaX
  •  2099
  •  15.05.2020 17:05

Миллиардерларни қўятуринг, илк триллионер ким бўлишини ҳам аллақачон айтишди!

АҚШлик ишбилармон, Amazon интернет-дўкони эгаси Жефф Безос Ер юзидаги илк бир триллион доллар бойликка эга инсон бўлиши мумкин. Бу ҳақда Forbes нашрига таяниб Xabar.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Интернет орқали AirPods буюртма қилган қизга ўз боши катталигидаги қулоқчин етиб келди!

Жефф Безос айни дамда жаҳоннинг энг бой инсони бўлиб турибди. «Comparisun» хизмати экспертлари ишонишига кўра, унинг бойлиги 2026 йилда бир триллионга етади. Ундан кейинги поғонани хитойлик девелопер Сюй Цзяинь эгаллаши мумкин.

Ҳозирда Безоснинг бойлиги 143 миллиард долларга баҳоланмоқда, коронавирус пандемияси сабаб Amazon акциялари кескин қимматлаган. Безос пандемия шароитида 24 миллиард доллар ишлаб олган.

Ўз навбатида ТОП-3 да турувчи бошқа бизнесменлар камбағаллашган: Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс 8,4 миллиард, «Louis Vuitton Moët Hennessy» компаниялари гуруҳи эгаси Бернар Арно эса 28 миллиард доллар йўқотган.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.