«Миллиардларга қурилган дендихона» – дастурчилар Андижон IT-Паркини тарк этишди

  •   DiMaX
  •  2174
  •  08.01.2021 10:58

«Миллиардларга қурилган дендихона» – дастурчилар Андижон IT-Паркини тарк этишди

Биз ўтган йили Андижон шаҳрида Digital City номли технопарк ишга тушганлиги ва Шавкат Мирзиёев унинг фаолияти билан танишганлиги ҳқида ёзган эдик. Лекин дастурчи Shoxjaxon Dexqon ўзининг Facebook-профилида ёзишича, бир гуруҳ дастурчилар ушбу маскандан чиқиб кетишган.

ЎҚИНГ: Ҳокимлик сайти тикланди, АКТ бўлими ходими калтакланмади. Хакерларни қандай жазо кутмоқда?

Дастурчининг постида шундай дейилади:

Биз – бир гурух дастурчилар Андижон IT-паркидан кетдик. ))) Янги рахбарлар келди. Ёшларни, келажакни, давлат раҳбарининг ёшларга берган имкониятларини – ҳаммасини пул билан ўлчайдиган савиясизлар орасида биз ривожлана олмаймиз. Эски раҳбар жуда яхши акамдек бўлиб қолган, IT сохасини ҳақиқий мутахасиси эди.

Лекин янгилари ундай эмас. Фақат «соққа» қилишни режа қилган одамлар.

IT-паркдан чиқиб кетишимга аниқ сабаблар.

Game Club (дендихона) очилгани. Бу ҳолга мен чидай олмайман, чунки мен РАҚАМЛИ ШАҲАР биносининг оддий бизнес-центр ёки дендихона бўлиб қолишини эмас, балки ҳақиқий академия, Ахборот технологиялар маркази, лабораторияси бўлишини истаган эдим. Лекин, афсуски, бунга кўзим етмай қолди.

Мутахасисларни йиғиш ўрнига уларни қисиш сиёсати бор жой аниқ касодга учрайди.

Биздан аввал Лондон компаниясида ишловчи ҳақиқий мутахассис Олимжон аканинг гуруҳи ҳам чиқиб кетган эди.

Рақамли Шаҳарнинг биносини Game City деб ўзгартириб қўйишни тавсия этаман.

Шу билан бирга, бир жойда раҳмат айтаман: 3 ой текинга хона беришди. Раҳбар Зиёдилло акага алоҳида, чин кўнгилдан раҳмат. Янги раҳбариятга эса фақат «соққа» қилиш топширилган кўринади.

Шунча пул сарфланган – 14 млрд эди, адашмасам, бу пулларни офис ижара ҳақлари ҳисобидан ва денди ўйнатиб чиқариб олишни ўйлаш қанчалик ҳақиқатга яқин – билмайман.

Ундан кўра бирор лойиҳамиз эвазига бизга жой беришса анча фойдалироқ бўлар эди. ))

ЎҚИНГ: Амир Темур шарафига яратилган илк видеоўйин – «Мангу Саркарда»ни қарши олинг! (+видео)