Миллий илова: Gifty.uz

Миллий илова: Gifty.uz

Совға олишни ёқтирмайдиган одам бўлмаса керак ва инсонга совға бериб, қувонч улашишнинг ҳам ўз гашти бор. Бироқ севимли ва қадрли инсонларга совға танлаш ҳар доим ҳам осон кечавермайли. Чунки совға унинг дидига мос бўлиши катта аҳамиятга эга.

Шу борада муамммо бўлса, сизга миллий илова— Gifty.uz кўмак бериши мумкин. Дастур муаллифларининг айтишича, Gifty.uz — бу такрорланмас буюм ва совғалар, қўл ишлари (хэндмэйд) ва антиқа маҳсулотлар майдони.

Мазкур жойдан Ўзбекистоннинг энг яхши усталари ясаган гўзал ҳунармандчилик намуналарини ҳам топиш мумкин. Шунингдек, кийим-кечаклар, сувенирлар ва тақинчоқлар, у жихозлари, сумка ва бошқа буюмлар ҳам мавжуд.

Бунинг устига Gifty.uz да нархлар арзон ва ҳеч қандай даллоллар йўқ. Мазкур иловани iOS ва Android тизимига эга қурилмаларга юклаб олишингиз мумкин, деб ёзади mobinfo.uz.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!