Миллион долларликдан ошиқ қалбаки Huawei смартфонларини ясаб сотган яширин цех фош этилди!

  •   DiMaX
  •  1911
  •  27.07.2019 12:06

Миллион долларликдан ошиқ қалбаки Huawei смартфонларини ясаб сотган яширин цех фош этилди!

Huawei компанияси нафақат Хитойда, балки бутун дунёда етакчи смартфонсозлардан бири эканлигини биласиз. Шунга яраша, унинг номидан сохта телефонлар ишлаб чиқарувчилар ҳам етарлича.

ЎҚИНГ: Смартфон бозори: нафақат Huawei, балки яна бир хитойлик компания Apple’дан ўзиб кетди!

Ханчжоу полицияси қалбаки Huawei смартфонларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи махфий устахонани фош этди. Ҳисоботга кўра, уларни қўлга олиш операцияси жараёнида 600 дан ошиқ смартфон, шунингдек, улкан ҳажмда қалбаки аксессуарлар мусодара қилинган.

Тергов-суриштирув ишларининг кўрсатишича, ушбу цех аллақачон Huawei логотипи туширилган жами миллион доллардан зиёд сохта смартфон сотган.

Шу каби ҳолатлар боис, Huawei ўз мижозларига корпорация маҳсулотларини расмий интернет-дўконлардан ёки фирма магазинларидан олган маъқул эканлигини эслатмоқда. Биз ҳам хитойлик техногигантнинг смартфонларини фақат Terashop.uz онлайн дўконимиздан сотиб олишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Huawei раҳбари аэропортда Mate X билан «қўлга тушди»!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!