Миллионлаб инсонлар кутган Mi Band 3 тақдим қилинди

Миллионлаб инсонлар кутган Mi Band 3 тақдим қилинди

Xiaomi Mi Band 3 тақдимотини жаҳон миқёсида миллионлаб инсонлар иштиёқ билан кутаётган эдилар. Ва ниҳоят, кутилган лаҳзалар келди. Хитойда ўтказилган бугунги тақдимотда флагман ва бир қатор гаджетлар билан бирга, Xiaomi Mi Band 3 фитнес-браслети ҳам тақдим қилинди.

Мазкур илғор "ақлли браслет" ўзидаги NFC модули ҳамда IP68 стандарти асосида санг ва сувдан ҳимоя қилингани билан ўзига хосдир. Шу билан бирга, девайс ёрдамида қўнғироқларни ҳам амалга ошириш мумкин. Бунинг учун уни смартфонга улаш кифоя.

Xiaomi Mi Band 3 фитнес-трекери орқали хабарларни ҳам қабул қилиш имкони мавжуд. Унинг дисплейи сенсорли.

Xiaomi Mi Band 3 спорт браслетида 0,78 дюймли, монохром, яъни оқ-қора OLED матрицали экран ўрнатилган. Бу экран сенсор бошқаруви тизими билан таъминланган. Унинг қуйи қисмидаги тугмача орқали турли амалларни бажариш бўйича буйруқ бериш мумкин. Мисол учун, бу клавиш ёрдамида қўнғироқларга жавоб бериш мумкин. Дисплейда ҳар хил хабар ва маълумотлар акс этиб туради.

Xiaomi Mi Band 3 браслетининг корпуси IP68 стандарти бўйича сув ҳамда чангдан ҳимоя қилингани у билан бирга 50 метргача бўлган чуқур сув остига тушиш имконини беради. Девайсдаги махсус режим эса унинг орқали сузиш ҳавзасида машқлар қилиш имконини беради.

Қувонарли томони, Xiaomi Mi Band 3 NFC модулига эга бўлди. "Ақлли браслет"'даги NFC модули гаджетнинг ёрдамида электрон тўловларни қисқа масофада туриб тўлаш имконини беради. Мисол учун, дўкон, жамоат транспорти ва бошқа жойларда тўловни смартфонни қўлга олмасдан туриб, билакдаги гаджет ёрдамида тўлаш имкони туғилди. Ҳозирча бу тизим Хитой учун мўлжалланган.

Шунингдек, ишлаб чиқарувчи Xiaomi Mi Band 3 девайсига илғор сенсор ҳамда датчикларни ўрнатган бўлиб, натижада электрон трекернинг фойдаланувчи ҳолати ва ҳаракатини қайд этиш аниқлиги ошган. Мисол учун, девайс энди томир уришини, фойдаланувчи босиб ўтган масофани янада аниқроқ ҳисоблайди.

Ўқинг: Mi 8 SE -- арзон флагманнинг юртимизда кутилаётган нархи

Xiaomi компаниясининг сўзларига кўра, янги фитнес-браслетни бир марта тўлиқ қувватлаб, ундан 20 кун фойдаланиш мумкин. Агар овозли алоқа хизматларидан фойдаланиладиган бўлса, шу билан бирга фойдаланувчи NFC чипдан ҳам фаол фойдаланадиган бўлса, Xiaomi Mi Band 3 девайси кўпроқ қувват сарф қилади.

Xiaomi Mi Band 3 фитнес-браслетини июннинг бошидан бошлаб харид қилиш мумкин. Бироқ, аввалига мазкур спорт браслетининг оддий талқини сотувга чиқарилади. Бу талқин 26 АҚШ долларига нархланган. Унинг ягона фарқи NFC модулининг йўқлигидир. Мазкур модул трекернинг махсус талқинига ўрнатилади. Бу талқин эса кейинроқ сотувга чиқарилади. Махсус талқиннинг нархи ўртача 30 АҚШ долларини ташкил қилиши кутилмоқда.

Ўқинг: Mi8 камерасида олинган расмий суратлар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!