Миллий электрон почта фойдаланувчилари ярим миллиондан ошди

Миллий электрон почта фойдаланувчилари ярим миллиондан ошди

2013 йилнинг 15 майида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси (ҳозирги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) кўмагида UZINFOCOM Маркази томонидан uMail.uz почта хизмати ишга туширилган.

Жорий йилнинг 28 август ҳолатига кўра, uMail.uz почта хизматидан фойдаланувчилар сони — 502 000 нафардан ошган.

uMail.uz почтаси барча фойдаланувчиларга қулай интерфейсга эга бўлган, спам ва вируслардан ишончли ҳимояланган электрон почта қутисини таклиф қилиб келмоқда. Хизматдан веб-интерфейс ва компютерда почта мижози сифатида фойдаланиш мумкин, шунингдек, хатларни ёзишда IMAP баёни асосида ишловчи тизимлар ёрдамида фойдаланиш мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!