Миллий хавфсизлик агентлиги вакили АҚШнинг тўртта мамлакат хакерларидан қўрқишини айтди, булар...

  •   DiMaX
  •  2741
  •  07.09.2019 13:03

Миллий хавфсизлик агентлиги вакили АҚШнинг тўртта мамлакат хакерларидан қўрқишини айтди, булар...

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги (National Security Agency – NSA) ҳуқуқий маслаҳатчиси Гленн Герстелл куни кеча қизиқ маълумотни ошкор этган. Яъни, у мамлакат учун кибермаконда энг катта хавф туғдириши мумкин бўлган омилни маълум қилган.

ЎҚИНГ: АҚШни чув туширган россиялик “агент”лар

Агентлик вакилининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар бу борада тўртта мамлакатга алоҳида эътибор қаратади. Гленн Герстелл таъкидлашича, Пентагон биринчи навбатда Россия хакерларидан қўрқар экан. Уларда нотўғри маълумотлар тарқатиш ҳамда дезинформациялар уюштириш учун катта имкониятлар мавжуд, деб ҳисоблашади АҚШ ҳукумати.

«Бу мамлакатнинг ялпи ички маҳсулот ҳажми биздаги Иллинойс ёки Пенсильвания штатиникидан ҳам кам. Лекин у кибермаконда қанчадан-қанча муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Шундай экан, Россия барибир биринчи рақамли хавфдир», – дейди МХА ҳуқуқий маслаҳатчиси. Дарвоқе, Terabayt.uz’да аввалроқ АҚШнинг элликта штатидаги сайловга Россия хакерлари аралашганлиги ҳақидаги хабар эълон қилинган эди.

Герстеллнинг айтишича, АҚШ учун кибермаконда иккинчи ўриндаги хавф Осиёдаги гигант – Хитой бўлиб турибди. Учинчи даражадаги хавф Шимолий Корея хакерлари бўлса, тўртинчиси – Эрон хакерлари эканлигини таъкидлаган у.

ЎҚИНГ: Путин Трампга совға қилган ЖЧ–2018 тўпининг ичидан қандай чип топишди?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!