Минималистлар учун энг ҳамёнбоп смартфон – Nokia C01 Plus чиқди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  718
  •  10.06.2021 17:07

Минималистлар учун энг ҳамёнбоп смартфон – Nokia C01 Plus чиқди! (+видео)

HMD Global компанияси 8 апрель куни бир нечта русумдаги янги смартфонларини тақдим этган эди. Улар орасида энг арзонлари эса Nokia C10 ҳамда Nokia C20 моделлари бўлганди.

ЎҚИНГ: Nokia иккита афсонавий телефонини 4G-версияда тақдим этди (+видеолар)

HMD Global компанияси C-сериясига кирувчи Nokia C01 Plus смартфонини тақдим этди, деб хабар беради Daryo нашри.

Янги 4G-смартфон кундалик вазифалар, ишлар ва кўнгилочар ўйинларни ўйнашда қўл келади. Nokia C01 Plus’нинг экрани ўлчами 5,45 дюйм бўлиб, HD+ сифатни қўллаб-қувватлайди. Аккумулятор сиғими 3000 мА/соат. Ишлаб чиқарувчининг ваъда қилишича, смартфон бир марта қувватланиш орқали икки кун ишлай олади.

Смартфон ичида саккиз ядроли процессор ўрнатилган. Операцион тизим сифатида Android 11 (Go версия) дан фойдаланилган — Android Gо учун дастурларнинг махсус «енгиллаштирилган» версиялари чиқарилади, бу эса хотирадан кам жой эгаллайди.

ЎҚИНГ: Дунё смартфон бозорининг 70 фоизи шу бештагина компанияга тегишли!

Nokia C01 Plus поликарбонатли ва металл қоришмали рамадан иборат мустаҳкам корпусга эга. У кундалик ҳаётдаги турли синовларга, ерга тушиб кетиш, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, босим ёки механик бурашга уринишларга бардошли.

Смартфоннинг хавфсизлик тизими икки йил давомида янгиланади, бу шу турдаги моделлар учун ёмон эмас. Nokia C01 Plus’ни блокдан чиқаришга замонавий юзни таниш технологияси ёрдам беради.

Қурилманинг 1/16 гигабайтли версиясини 6490 рублга (89 доллар) харид қилиш мумкин. Смартфон жамланмасидан шаффоф Jelly case ғилофи ҳам ўрин олган.

ЎҚИНГ: Машҳур Nokia N95 ҳозирга вақтда яратилса қанақа кўринишда бўларди? (Видео)