Мишустиннинг биргина сўзидан сўнг «Яндекс» акциялари тарихий максимумдан ошиб кетди

  •   DiMaX
  •  1879
  •  17.01.2020 12:43

Мишустиннинг биргина сўзидан сўнг «Яндекс» акциялари тарихий максимумдан ошиб кетди

Россиянинг янги бош вазири бўлишга номзод Михаил Мишустиннинг куни кеча «Яндекс»ни қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди. Шундан сўнг компаниянинг Москва биржасидаги котировкалари 5,5 фоизга қимматлади, деб ёзади Sof.uz.

ЎҚИНГ: Яндекс ҳақида қизиқарли фактлар

Мишустин аниқ нима қилиши ҳақида айтмаган: ахборот агентликлари унинг Давлат Думасидаги Коммунистик партия фракцияси билан учрашув чоғида айтган баёнотида таяниб янгилик тарқатган.

«У «Яндекс»ни мақтади ва уни қўллаб-қувватлашга ваъда берди», – деб ёзади Компартия Марказий қўмитаси котиби Сергей Обухов ўзининг Телеграм-каналида.

 Мишустин учун рақамли хизматлар мавзуси бегона эмас: 10 йил Федерал солиқ хизмати раҳбари бўлиб ишлаганда тизимни мумкин қадар «рақамлилаштирган».

Аввалроқ Думада муҳокама қилинган биргина қонун лойиҳаси туфайли «Яндекс» 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида зарар кўрган эди. Энди 5,5 фоизга қимматлашув эса ушбу IT-ширкат учун янги тарихий рекорддир, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: «Яндекс»га қарши Алишер Усмонов, Герман Греф ва Сергей Чемезов бирлашди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!