MIT.UZ – 2016: Миллий Интернет танлови натижалари билан танишамиз

MIT.UZ – 2016: Миллий Интернет танлови натижалари билан танишамиз

Ўтган ҳафтанинг охирида, аниқроғи 17 декабрь куни  ёшлар орасида ўтказилган MIT.UZ  – Миллий Интернет танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. “Ёшлар ҳафталиги” доирасида ташкил этилган мазкур маросимда ўттиз ёшгача бўлган ёшлар ўз лойиҳалари билан иштирок этдилар.

MIT.UZ танлови Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Миллий телерадиокомпания ҳамкорлигида ўтказилди.

Иштирокчилар 9 та асосий ва 6 та қўшимча номинацияларда беллашишди. Ғолибларга диплом, MIT.UZ белгиси туширилган соврин ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Тақдирлаш маросими кўтаринки кайфиятда ўтганини алоҳида эътироф этиш лозим.

terabayt.uz сайти “Энг яхши янгиликлар сайти” номинациясида иккинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Қуйида барча номинациялар ғолиблари билан танишишингиз мумкин:

Асосий номинациялар:

“Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъати, тарихи ҳамда истиқлол ғоялари ва маънавий қадриятлари акс этган энг яхши сайт” номинацияси

2-ўрин: shosh.uz

2-ўрин: sohibqiron.uz

“Маҳалла, қишлоқ ва шаҳарлардаги фаровон ҳаёт акс этган энг яхши сайт” номинацияси

2-ўрин: tashrif.uz

3-ўрин: samarkandcity.uz

“Ўзбекистоннинг сайёҳлик ҳамда иқтисодий салоҳияти акс этган энг яхши сайт” номинацияси

 1-ўрин: kommersant.uz

2-ўрин: uzagroexport.uz

3-ўрин: khorezmiy.uz

Энг яхши янгиликлар сайтиноминацияси

1-ўрин: tafsilot.uz

2-ўрин:  terabayt.uz

3-ўрин: telegraf.uz

“Соғлом она ва бола йили” мазмунига доир энг яхши сайт” номинацияси

1-ўрин: uzbaby.uz

2-ўрин: bolajonim.uz

3-ўрин: ayol.uz

“Давлат бошқаруви соҳасидаги энг яхши сайт” номинацияси

 1-ўрин: MVD.uz

2-ўрин: uzedu.uz

3-ўрин: legprom.uz

“Фан ва таълим соҳасидаги энг яхши сайт” номинацияси

 1-ўрин: mylingvo.uz

2-ўрин: englishlife.uz

3-ўрин: texnoman.uz

“Тиббиёт соҳасидаги энг яхши сайт” номинацияси

 1-ўрин: askdoctor.uz

2-ўрин: sitash.uz/pharma

3-ўрин:  vitamed.uz

“Давлат тилидаги энг яхши сайт” номинацияси

mulohaza.uz

Қўшимча номинациялар:

“Икки тилда яратилган энг яхши сайт” номинацияси – kruz.uz

“Спорт соҳасидаги энг яхши сайт” номинацияси – offside.uz

“Энг яхши сайт дизайни” номинацияси – kids.gov.uz

“Энг яхши шайсий блог” номинацияси – ertak.uz

“Мобил алоқа воситалари учун мўлжалланган энг яхши сайт ёки қўшимча дастур” номинацияси – askdoctor.uz

“Тармоқ сервислари соҳасидаги энг яхши сайт” номинацияси – kassa.uz

Маросимда, шунингдек, “MIT.uz-2016” танлови доирасида ўтказилган MIT.uz Open Data Challenge”, “MIT.uz Programming Contest”, “MIT.uz Robot Wars” лойиҳаларининг ғолиблари ҳам тақдирланди.

Асосий ва кўшимча номинациялар, шу билан бирга, “MIT.uz-2016” танлови доирасида ўтказилган MIT.uz Open Data Challenge”, “MIT.uz Programming Contest”, “MIT.uz Robot Wars” лойиҳаларининг ғолиблари билан батафсил “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг расмий сайтида танишиб чиқиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!